Белотти "Рома"га ультиматум қўйди
15 авг 2022 21:29
Новости
Tuttosport хабарига кўра, ё "бўрилар" футболчини ушбу ҳафта ўз сафига қўшиб олади ёки у Туркиянинг "Галатасарой" ёки Франциянинг "Ницца" жамоаларидан бирига ўтади.
Маълум бўлишича, француз клуби италиялик футболчига тўрт йиллик шартнома, шунингдек, йилига олти миллион евролик маош таклиф қилмоқда.
"Рома" эса ўз навбатида Белоттининг трансфери учун Элдор Шомуродовдан қутулиши керак. Рим жамоаси вакиллари Белоттининг талабига ҳозирча изоҳ беришмади.
Белотти ҳозирда Палермода ўз формасини сақлаб туриши учун индивидуал дастур бўйича машғулот ўтказмоқда.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Комментарии