Беллингем учун курашда “Реал” етакчи
22 сен 2022 10:50
Новости
Беллингем учун курашда “Реал” етакчи
“Боруссия” Дортмунд футболчиси Жуд Беллингем Европанинг бир қатор топ-клублари нишонига айланмоқда.
19 ёшли немис клуби яримҳимоячиси “Қироллик клуби”га ўтишни афзал кўриши мумкин. Ёш иқтидор эгасига, шунингдек, “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бундеслига вакили англиялик футболчининг сотилиш нархини 150 млн еврога баҳолади.
Беллингем ушбу мавсумда Дортмунд клуби таркибида барча мусобақаларда 10 бор майдонга туширилди ва 3 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Комментарии