Бельгия клуби Сардор Азмунни сотиб олмоқчи
28 янв 2019 14:52
Новости
Бельгия клуби Сардор Азмунни сотиб олмоқчи
"Рубин" ва Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Сардор Азмун фаолиятини Бельгия чемпионатида давом эттириши мумкин.
Маълумотларга кўра, 24 ёшли футболчига "Андерлехт" қизиқиш билдирмоқда. Бельгия клуби жорий транфер ойнаси ёпилгунига қадар харидни амалга оширмоқчи. Бу трансфер "Андерлехт" учун рекорд бўлиши мумкин, чунки "Рубин" ўз футболчисини камида 10 млн. еврога сотмоқчи.
Айни дамда Азмун Эрон терма жамоаси билан Осиё Кубогида иштирок этмоқда. Эрон бугун турнир ярим финалида Японияга қарши ўйнайди. Сардор Азмун ушбу мусобақанинг 5та ўйинида 4та гол уриб, 1та голли пас берди.
Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Комментарии