RU

Последние новости

18:50Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  0 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  1 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  3 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  2 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  10 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  3 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  20 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  14

Беларусь чемпионати. “Шахтёр” ўз майдонида БАТЭ билан дуранг ўйнади ва чемпионлик масаласи сўнгги турларга қолди (+жадвал) Новости

Беларусь чемпионати. “Шахтёр” ўз майдонида БАТЭ билан дуранг ўйнади ва чемпионлик масаласи сўнгги турларга қолди (+жадвал)

Мусобақа 28-туридан ўрин олган марказий баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Учрашувда ҳисоб 25-дақиқада борисовликлар форварди Павел Нехайчик томонидан очилди. 2-бўлимнинг охирларида БАТЭ дарвозасига пенальти белгиланди ва нуқтага яқинлашган “Шахтёр” ҳимоячиси Роман Бегунов зарбада адашмади – 1:1.

Баҳсни асосий таркибда бошлаган солигорскликлар тўпурари Жасурбек Яхшибоев ўйин давомида фаол ҳаракат қилди ҳамда 69-дақиқада қўполлиги учун сариқ карточка олди.

Шу тариқа, пешқадам ва таъқибчи ўртасидаги интрига сақланиб қолди. 1-ўриндаги БАТЭ ҳисобида 54 очко бўлса, 2-поғонадаги “Шахтёр”да 53 очко мавжуд. Чемпионат тугашига эса атиги 2 тур қолди.

Шахтер – БАТЭ 1:1 (0:1, 1:0)

21.00, «Строитель»

Голлар: 0:1 – 25 Нехайчик, 1:1 – 81, пенальти Бегунов.

Шахтер – Гутор, Антич, Хадаркевич, Бегунов, Сачивко, Подстрелов, Иванович, Сзоке, Кендиш, Яхшибоев, Кабананга (Архипов, 53).

БАТЭ – Чичкан, Филипенко, Филипович, Настич, Филипович, Виллумссон, Яблонский, Стасевич, Драгун (Бессмертный, 88), Нехайчик (Милич, 74), Скавиш (Сигневич, 82).

Огоҳлантиришлар: Драгун (30), Хадаркевич (57), Яхшибоев (69), Скавиш (81).

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика