RU

Последние новости

21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  0 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:30U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония 0:0 (матнли трансляция)  86 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  4 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  6 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  36 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1

Беларусь чемпионати савияси, Шомуродов, "Насаф", Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳусниддин Алиқулов тандеми ҳақида — Бобир Абдихолиқов билан интервью Новости

Беларусь чемпионати савияси, Шомуродов, "Насаф", Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳусниддин Алиқулов тандеми ҳақида — Бобир Абдихолиқов билан интервью

2022 йилги мавсум Беларусь чемпионатида 26та гол уриб, тўпурар бўлган ўзбекистонлик ҳужумчи Бобир Абдихолиқов championat.asia сайтига интервью берди.

Бобир Абдихолиқов якунланаётган йил Беларусь чемпионатининг "Энг яхши футболчиси", "Энг яхши тўпурар", "Энг яхши ҳужумчи" деб топилди. Бундан ташқари Беларусь чемпионатининг йил рамзий терма жамоасидан ҳам жой олди.




- Кўп мухлислар Беларусь чемпионати савияси Ўзбекистон Про лигаси даражаси билан тенг деб ҳисоблайди. Ўша ерда фаолият олиб борган футболчи сифатида даража ҳақида нима дея оласиз?
- Агар ўзбек футболи билан таққосласак бизда кўпроқ тўп билан ҳаракат қилади, кўп жамоалар тўпсиз ўйнамайди. Беларусь чемпионатида эса асосан тўпсиз ҳаракат қилиш керак, прессинг, рақиблар билан кураш ва бошқалар. Бутун дунёда футбол ўзгардику, Европада прессинг ва тўпсиз яхшироқ ўйнаган жамоа ютиб кетмоқда. Кейин стадионлар ва трансляцияга қараб Беларусь чемпионати савиясини паст дейиш нотўғри. Беларусда йилнинг кўп вақтида совуқ ҳаво ҳукмронлик қилади. Шу боис майдонларни ушлаб туриш қийин ва сунъий майдонларга талаб катта. Про лига билан тенглаштириш жуда нотўғри фикр.

- Яқин орада "Насаф"га қайтишингиз мумкинми?
- Йўқ, яқин йиллар Ўзбекистонга қайтмасам керак. Менга четда футбол ўйнаш жуда ёқди. Европага яқинроқ бўлгани учун Беларусь футболи менга ёқди. У ерда кўп нарса профессионал тарзда бажарилади.

- Шотландия чемпионатида ўйнаш ниятим бор дегансиз. Шундай ният ростан бормиди? Қайсидир клубдан таклиф тушдими?
- Шотландияда ўйнаш ниятим бор эди, нега? Сабаби бу ерда 1 йил ўйнасангиз Англия клубига бемалол ўтишингиз мумкин экан. Дунёнинг энг кучли чемпионати ҳисобланган Англия премьер-лигасида ўйнаш менинг энг катта орзуларимдан бири.

- Беларусда деярли барча совринларни қўлга киритдингиз. Ўзбекистонда йил лауреатларини тақдирлаш маросимида эътироф этилмаганингиздан хафа бўлдингизми?
- Йўқ хафа бўлмадим. Эътибор қилиб юрмайман. Чунки ортда қолган 2 йилда ўзгардим. Олдинги Бобир ва ҳозирги Бобир ўртасида фарқ бор. Олдин эътибор қилардим, ҳозир йўқ. Ўзимни ишимни қиламан ва олдимга қўйилган мақсад сари интилишда давом этаман.

- "Энергетик-БГУ" билан шартномангиз тугади. Совринларни олиб келдингизми?
- Йўқ. Чунки совринлар мен ўйлаганимдан кўпроқ ва оғирроқ экан (кулади). Бир ўзим қайтганим учун совринларни олиб келиб жуда ноқулайлик қилди. Тез орада почта орқали Ўзбекистонга етиб келади.

- Элдор Шомуродов ҳақида фикрингиз қандай?
- Тўғриси унинг даражаси дарров сезилади. Шомуродовдан ўрганадиган нарсалар кўп. Бир ҳафта машғулот ўтказдик ва ўзимга керакли жиҳатларини олишга интилдим. Унинг Қозоғистон билан баҳсда урган голини қаранг, икки ҳимоячидан қочиб кетиб гол уриш, бу даража баланд эканини кўрсатиб турибди.

- "Энергетик-БГУ" сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳам ўйнамоқда. 2004 йилда туғилган футболчи йил сўнггида Беларусь чемпионати рамзий терма жамоасидан ҳам жой олди. Унга қандай таъриф берасиз?
- Абдуқодир мендан олдин "Энергетик-БГУ"га борган, адашмасам 2 йилдан буён ўша ерда. Потенциали жуда юқори, яқин орада бундай ҳимоячини кўрмагандим. Ҳусниддин Алиқулов билан бирга жуда зўр тандем бўлади деб ўйлайман. Ҳали анча ёш, куч жиҳатдан бақувват, ўйинни ўқиши ва ҳимоячиларга керакли ҳамма сифатлар Абдуқодирда бор. Яқин йилларда уни миллий терма жамоада ҳам кутаман. Айтганимдек Ҳусниддин билан зўр тандем бўлса керак.

- Айни пайтда эркин агентга айландингиз. Қайси клублардан таклифлар борлигини айтмайсиз барибир, ҳеч бўлмаса қайси давлат клублари сизга эътибор қилганини айта оласизми?
- Бу хабар яқинда чиққанди. Польша ва Туркия клубларидан таклифлар бор. Яна кўп клублардан қизиқиш бор. Худо хоҳласа ўзимга мос клубни шошмасдан танлаймиз.

- Осиё клубларидан катта маошли таклиф бўлса-чи?
- Ҳозир ростини айтсам ўзимни Европада синашда давом этмоқчиман. Имкониятим бор, шундан фойдаланмоқчиман. Осиёда ўйнашга ҳали улгураман насиб қилса.

- Собиқ клубингиз "Насаф" бу йил сўнгги тургача чемпионлик учун курашди, аммо якунда бронза медали билан кифояланди. "Аждарлар"га нима етишмади деб ўйлайсиз?
- "Насаф" бу йил ўз майдонида кўп дуранг қайд этди ва очколарни йўқотди. Бу мавсум охирида ўз сўзини айтди. "Энергетик" ҳам мавсум бошида ўз уйимизда мусобақа жадвали пасидаги клублар билан баҳсларда очколарни йўқотдик, охирида бу бизга ҳам панд берди.

- Шахсан ўзингиз учун 2022 йилги Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футболчиси ким?
- Ўзбекистон Суперлигасини тўлиқ кузата олмадим. Лекин кўрган ўйинларимдан келиб чиқиб айтсам - Ҳусниддин Алиқулов. У клубда ҳам, терма жамоада ҳам бошқа даражада ўйнади деб ўйлайман.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика