RU

Последние новости

23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  0 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  7 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  1 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  4 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  2 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  104 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  3

Беларусь чемпионати. "Энергетик-БГУ" 90+5 дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди, Умаров эса мусобақадаги илк голини урди (+жадвал) Новости

Беларусь чемпионати. "Энергетик-БГУ" 90+5 дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди, Умаров эса мусобақадаги илк голини урди (+жадвал)

Беларусь Олий Лигасининг 11-тури доирасида “Энергетик-БГУ” ўз майдонида “Витебск”ни қабул қилди.

Голларга бой ўтган баҳсда 3:3 ҳисоби қайд этилди. Баҳснинг 40-дақиқасида Шаҳбоз Умаров рақиб жарима майдони яқинидан дарвозага кучли зарба бериб, чемпионатдаги биринчи голини уришга эришди. Учрашув тугашига бир неча сония қолганида меҳмонларнинг бразилиялик легионери Жулио Сезар ҳаводан узатилган тўпни рақиб дарвозасига боши билан жойлаб қўйди ва баҳс жанговар натижа билан якунланди.

Жасурбек Яхшибоев эса ўйинни сариқ карточкалар туфайли ўтказиб юборган.

Энергетик-БГУ – Витебск 3:3 (3:2, 0:1)

«Городской стадион»

Голлар: 0:1 – 8 Сантос, 1:1 – 33 Бакич, 2:1 – 40 Умаров, 2:2 – 42, пенальти Николэеску, 3:2 – 44 Тве, 3:3 – 90 Сезар.

Энергетик-БГУ – Лесько, Мавату, Юдчиц, Мирошников, Свирепа, Бакич (Атеменг, 77), Носко, Тве, Умаров (Мусаханян, 61), Гирс, Шкурдюк.

Витебск – Гущенко, Чалов, Сезар, Скитов, Назаренко, Матвеенко, Каленчук, Волков (Федосов, 82), Гуренко (Васильев, 74), Николэеску, Сантос (Ксенофонтов, 80).

Огоҳлантиришлар: Сантос (9), Скитов (28), Николэеску (71), Мавату (76).

Четлатиш: Юдчиц (56).

ТУРНИР ЖАДВАЛИ


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика