RU

Последние новости

14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  1 14:17"Бухоро" - "Хоразм". Таркиблар эълон қилинди  0 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  3 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   5 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  9 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  18 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3

Беларусь. "Энергетик-БГУ" 5 ўйинли ғалабасиз серияга барҳам берди, Умаровдан гол, Иминовдан ассист Новости

Беларусь. "Энергетик-БГУ" 5 ўйинли ғалабасиз серияга барҳам берди, Умаровдан гол, Иминовдан ассист

Беларусь чемпионатининг 28-туридан ўрин олган "Бельшина" - "Энергетик-БГУ" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Белшина – Энергетик-БГУ 1:5

"Спартак"

Голлар: Бакич (18, 0:1), Мусаханян (34, 0:2), Юдчиц (47,0:3), Мусаханян (84, 0:4), Рекиш (87, 1:4), Умаров (90+2, 1:5).

Белшина – Харитонович, Ковалевский (Бутаков, 76), Кирисов, Кучинский (Нечаев, 57), Одеоибо, Сазонович, Бордуков, Рекиш, Соланович (Глебко, 62), Ковель, Левицкий.

Энергетик-БГУ – Лесько, Свирепа, Юдчиц, Мирошников, Сокол, Бакич (Умаров, 71), Носко, Гирс, Башилов, Иминов (Совпель, 55), Мусаханян.

Огоҳлантириш: Носко (23), Рекиш (27), Ковалевский (29).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Ушбу ғалаба орқали БГУ 9-ўринга кўтарилиб олди.

90+2. ГОООООООЛЛЛ!!! Умаров бир ҳимоячини 4 марта алдаб, кучли зарба билан нуқта қўйди!

90. ЗАРБАААААА!! Бутаковнинг яқин масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. УХХХХХХ!! Ковелнинг боши билан йўллаган зарбаси бирозззз ноаниқ кетди.

87. ГОЛ! Рекишнинг зарбаси ўқдек дарвозага кириб кетди. Чиройли гол урилди.

85. Ростдан ҳам тўп БГУ футболчисининг қўлига текканди. Пенальтига тортадиган вазият эди.

84. ГООООООЛЛЛЛ!!! Дарвозабондан қайтган тўпни Мусаханян осонлик билан бўш қолган дарвозага киритди!

82. Носконинг зарбаси ноаниқ кетди.

80. ЗАРБААААААА!!! Умаров узоқ масофадан жаримадан зарба йўллади!! Дарвозабон тўпни қийинчилик билан бурчакка чиқариб юборди.

77. БГУ тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди. Умаров кучли узатилган тўпга бироз ета олмади.

73. УХХХХ!! Совпель автогол уриб қўйишига бир баҳя қолди. Посбон тўпни қийинчилик билан қайтарди.

71. Умаров майдонга тушди Бакичнинг ўрнига.

70. Мезбонлар тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Носко эса вазиятни бартараф эта олди.

69. УХХХХХХ!! Башилов ажойиб вазиятдан унумли фойдалана олмади.

58. ЗАРБАААА!! Бакичнинг зарбасини Харитонович қайтарди!

55. Иминов алмаштирилди. Шарҳловчи ҳам ҳайрон қолди. Ҳечқиси йўқ давом этамиз. 

53. РЕКИИИИИИШШШШ!!! Энди у қанотдан оширилган тўпни тахминан 4 метрдан дарвозага аниқ тепа олмади.

51. РЕКИИИШШШШШ!!! Бирга бир вазиятдан фойдалана олмади. 6 метрдан ноаниқ зарба йўллашнинг иложи йўқ эди. Сергей буни уддалади.

49. Мезбонлар бурчак зарбасига эга бўлмоқда.

47. ГОООООООЛЛЛЛЛ!!! Юдчиц осонлик, жуда жуда осонлик билан гол урди.

Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим якунланди.

Шарҳловчи: Иминов, Умаров, Яхшибоев каби футболчилар бизнинг чемпионатда кўп эмас. Жуда "техничний", ақлли ва ностандарт ҳаракатга бой улар... Хурсанд бўлиб кетаркан киши.

40. Иминов бир рақибини алдаб ўтиб, тўпни дарвозабонга топшириб қўйди.

36. Кучинскийнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

34. ГООООООЛЛЛЛ!!! Иминовнинг чиройли пасидан кейин Мусаханян гол урди!

31. Носко рақиб жарима майдончаси ичида Мусаханянга аниқ пас бера олганида ҳисоб ўзгариши мумкин эди.

28. Бир қараганда оддий, бир қараганда кулгили ҳолат. Рекиш БГУ жарима майдончаси ёнигача кириб келди, унинг олдида камида 3 вариант бор эди: 1. зарба 2. ўнг томонга пас. 3. чап томонга пас. У эса тўпни узоқлаштириб юборди ва рақибини тепгани учун сариқ карточка ишлаб олди.

26. Гирс рақибини алдаб ўтиб, мезбонлар жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва йиқилиб тушди.

21. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!! Иминовнинг Бакич томон узатган тўпини ҳимоячи қайтариб юбормаганида дублни кўрган бўлардик!

18. ГОООООООООООООЛЛЛЛ!!! Марказдан оширилган тўпни ажойиб тарзда тўхтатиб олган Бакич иккинчи тўпга тегиниши орқали дарвозани ишғол қилди!!!

16. ЗАРБАААААААА!!! Қанотдан оширилган тўпни Рекиш БГУ дарвозаси томон йўллади. Бироз ноаниқ.

13. УХХХХХ!! Самуэлнинг қанотдан оширган тўпи ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди. Вазият хавфли бўлганди.

11. Соколнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

9. Мухлислардан бироз кечирим сўраган ҳолда матнли трансляцияни давом эттирамиз. Биз ҳам интернет тезлиги билан унчалик мақтана олмайдиган давлатда яшаймиз. 6-7 дақиқа ўйинни кўра олмадик. Давом этамиз.

2. УХХХ!! Мезбонларнинг илк ҳужуми хавфли кўриниш олди. Қанотдан узатилган тўп Гирснинг оёғига тегиб, дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди. Майдонда Беларусь давлати мадҳияси янграмоқда.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари. Беларусь чемпионати 28-тури доирасидаги "Бельшина" - "Энергетик-БГУ" учрашувини бирга томоша қилишга таклиф қиламиз. Бугун ўйинни Иминов асосийда, Умаров захирада бошлайди. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика