RU

Последние новости

17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  0 17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  0 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  1 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0 16:35"Реал" ҳимоячисини "Алавес"га сотди  0 16:06"Ливерпул"да Рэшфорд?! Катта трансферга тайёргарлик бошланди!  1 15:38Роналду – энг яхши!  17 15:11"Реал"да можаро: Винисиус янги мураббийнинг ҳаракатларидан норози  13 14:42"Андижон" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  5 14:15"Манчестер Сити" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга қўшилди  1 13:45Ўткир Юсупов "Истиқлол" таклифини рад этди  10 13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  8 12:57"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?  1 12:38"Қизилқум" легионери жамоадан кетди  2 12:18ЖЧ-2026 саралаши. Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлаб берди: Қатар ва БАА битта гуруҳда  30

⚡️ Беларусь. Абдихолиқов Давидовнинг рекордини такрорлади. "Энергетик-БГУ" эса клуб тарихидаги энг яхши натижага яқин Новости

⚡️ Беларусь. Абдихолиқов Давидовнинг рекордини такрорлади. "Энергетик-БГУ" эса клуб тарихидаги энг яхши натижага яқин

Беларусь Олий Лигасида “Энергетик-БГУ” 15-тур доирасида қолдирилган ўйинда ҳамшаҳари “Динамо”ни йирик (4:1) ҳисобда мағлуб этиб, турнир жадвалида 2-ўрнини мустаҳкамлади.

Пешқадам “Шахтёр Солигорск” билан орадаги фарқ эса 2 очкони ташкил этмоқда.

Ўтган ўйинда дублга эришган Бобир Абдихолиқов чемпионат бу мавсумидаги голлари сонини 25 тага етказиб олди. 

У бир мавсум давомида мусобақада энг кўп гол урган легионер Сергей Давидов билан тенглашди. Россиялик футболчи 2001 йил “Неман” сафида худди шунча гол урганди. Умуман олганда эса мавсум давомида гол уриш бўйича Абдихолиқов ва Давидовдан олдинда фақатгина икки футболчи бор:

1. Андрей Хлебосолов - 34 (1996, "Белшина", Беларусь);

2. Роман Василюк - 31 (2000, "Славия", Беларусь).

Минскликлар чемпионат финишига қадар яна иккита учрашув ўтказади. Уларни 29-тур доирасида 6 ноябрда “Гомель” билан сафардаги ўйин ва 30-тур доирасида яна “Динамо” (Минск) билан дерби (12 ноябрь) кутмоқда. Жамоа кучли учликдан тушиб кетмаса, кейинги мавсум еврокубокларда қатнашади. Қайд этиш жоизки, "Энергетик-БГУ" ўз тарихида ҳали бирор марта чемпионатни топ-3'да якунламаган. 

Мусобақа тарихида совриндорлар қаторидан 14 та жамоа жой олган: БАТЭ, “Динамо” (Минск), “Шахтёр” (Солигорск), “Славия” (Мозир), “Белшина”, “Гомель”, “Днепр” (Могилёв), “Динамо” (Брест), “Витебск”, “Динамо-93” (Минск), “Неман”, “Партизан”, “Торпедо-БелАЗ” ҳамда “Минск”.

Маълумот ўрнида, Бобир Абдихолиқов Европада 2022/23 йилги мавсумида “Олтин бутса” учун давогарлар рўйхатида 4-ўринда бормоқда.

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика