RU

Последние новости

07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  0 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  1 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  1 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  3 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  7 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  10 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  12 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  11 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  46 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  11 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  19 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  157 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20

Бекзод Қодирқулов: "Ғалабага "Хоразм"дан кўра биз яқинроқ эдик" Новости

Бекзод Қодирқулов: "Ғалабага "Хоразм"дан кўра биз яқинроқ эдик"

Про лиганинг 22-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Янгиер" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов ўз фикрларини билдирди.





"Жанговар ўйин бўлди. Дуранг адолатли натижа бўлди деб ўйлайман. Иккала жамоа ҳам ҳаракат қилди. Олдинги мағлубиятдан кейин "Хоразм"ни яхшилаб ўргандик, "Арал Самали"ни сафарда ютганимиздан кейин йигитларимизнинг руҳияти кўтарилди. Бугун ҳам ғалабага биз яқинроқ келгандик, иккинчи таймда кўп вазиятлар бизда бўлди, аммо якуний зарбада хатолар қилдик.

"Хоразм" биз учун ноқулай рақиб, бу жамоада яхши ўйинчилар жамланган. Пастки тўртликда айнан "Хоразм"нинг таркиби кучлироқ, шу боис бу жамоанинг очколари кўпроқ.

Легионерлар мавсум бошида 4 нафар эди, биринчи даврадан кейин икки легионердан воз кечдик. Ҳозир таркибимизда қолган Ландри ва Жеромнинг ўйинлари бизни қониқтирмоқда. Уларга кейинги йил учун ҳам шартнома таклиф қиламиз.

Молиявий ҳолатимиз барқарор, бугунги ўйинга ҳам мукофот пули берилиши айтилганди. Йигитлар ойликлардан нолишгани йўқ.

Муҳаммадқодир Раҳимберганов ёш, келажаги порлоқ футболчи. Бугун захирадан майдонга тушиб, жамоамизга муҳим очко келтирди. Таркибимизда ёш футболчилар кўп, уларга доим имконият берамиз", - дейди Бекзод Қодирқулов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика