Бекхэм ўзи билан бирга ўйнаган энг яхши футболчи кимлигини айтди
12 июл 2022 20:52
Новости
Бекхэм ўзи билан бирга ўйнаган энг яхши футболчи кимлигини айтди
Бекхэм 21 йиллик фаолияти давомида дунёнинг энг йирик клубларида ўйнаган. У фаолиятини 2013 йилда якунлаганди.
Бэкснинг карьераси "Юнайтед"да бошланган, кейин Испанияга йўл олиб, "Реал"да ўйнаган, сўнгра "Милан", "Лос-Анжелес Гэлакси" ва "Пари Сен-Жермен" шарафини ҳимоя этган. Шунингдек, Бекхэм Англия терма жамоаси сафида 115 та ўйин ўтказган ва олти йил давомида ўз мамлакати сардори бўлган.
Натижада, ярим ҳимоячи дунё кўрган энг яхши футболчилар билан майдонни баҳам кўрди. Кака, Зинедин Зидан, Роналдиньо ва Златан Ибрагимович – булар Бекхэм билан бирга ўйнаган қойилмақом футболчиларнинг бир қисми холос.
"Мен билан бирга ўйнаган энг яхши футболчи – Зидан", – деди Дэвид Гари Невиллга берган интерьвюсида.
Футбол тарихидаги энг яхши футболчилардан бири ҳисобланган Зидан "Реал Мадрид"да уч йил давомида Бекхэм билан бирга ўйнади ва улар биргаликда Испания Суперкубогини қўлга киритишди.
Бекхэм Мадриддан Лос-Анжелесга кетишдан бир йил аввал Зидан фаолиятини тугатганди.
2020 йилда Бекхэм Зиданга бўлган ҳурматини кўрсатганди – у эмоционал пости орқали франциялик афсонага ҳурмат бажо келтирган.
"Мен Зизуга қарши тўп тепган омадли инсонман, аммо фаолиятимдаги энг муҳим лаҳзалардан бири шуки, мен у билан бир жамоада ҳам ўйнаганман. Унинг сўнгги ўйинидаги ўша лаҳза нафақат биз учун, балки бутун дунё учун қайғули эди. Мерси, дўстим".
Зиданни энг яхши жамоадоши деб атаган Бекхэм ўзининг энг муваффақиятли йилларини "Олд Траффорд"да ўтказганини унутмаслик лозим. У сэр Алекс Фергюсон қўл остида олти марта Премьер-лига чемпионига айланди, икки марта Англия Кубоги соҳиби бўлди ва Чемпионлар Лигасида зафар қучди.
Бироқ Бекхэм "Юнайтед" афсонаси сэр Бобби Чарльтон номини тилга олиб, албатта у билан бирга ўйнашни хоҳлаганини билдирди.
"У отамнинг кумири эди, шунинг учун менинг иккинчи исмим Роберт. Сэр Бобби билан бажонидил бирга ўйнаган бўлардим".
Комментарии