RU

Последние новости

17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  6 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  5 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  6 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  24 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  7 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   12 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  64

Бечора биринчи лига Новости

Бечора биринчи лига

Айни вақтда Муборакда Ўзбекистон биринчи лигаси доирасидаги 13 туридан ўрин олган "Машъал-2" - "Спартак" учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Учрашув 18:05 да старт олди. Бунга 18:00 га белгиланган учрашувнинг беш дақиқа кечикишига "Спартак" жамоасининг Муборакка кечикиб келгани сабаб бўлди. Буни фожиа деб бўлайди деб ўйласангиз хато қиласиз. Биринчи лигада аҳвол шу даражада ёмонки бугун яна бир бор амин бўлдик. Бухоро жамоа тур учрашувини ўтказиш учун Муборакка "Исузи" афтобусида 17:55 да кириб келди. Афтобусдан формадан тушган жамоалар аъзолари ҳеч қандай машғулотсиз майдонда ҳаракат қилмоқда. Йўл чарчоғи кетиб улгурмасдан майдонга тушган жамоа биринчи бўлимда учта гол ўтказган.

Бундан ташқари бугун Самарқанднинг "Шердор" жамоаси сафарга бор йўғи учта захира ўйинчиси билан борганиёқ клубнинг аҳволини кўрсатиб турибди. Катта қийинчилик билан Ғузорга етиб борган учун таҳсин ўқиш керак. Ҳозирги кунда биринчи лиганинг сафар учрашувларига бориш ҳам катта шараф бўлиб қолмоқда. "Регистон"да эса аҳвол "Шердор"дан ортиқ эмас. Иккиси ҳам сафарга борса шунга шукур қилиб турмоқда.

Жиззах жамоалардаги аҳволга ҳам ҳавас қилиб бўлмайди. "Зомин" ҳам "Ғаллакор" ҳам катта машаққат билан сафар учрашувларига захира ўриндиғисиз ташриф буюрмоқда. "Зомин" Самарқандда "Регистон"га қарши ўйинга эса старт олдидан 15 дақиқа қолганда кириб бориб машғулотсиз майдонга тушди.

"Орол" ва "Хоразм"да аҳвол қолганларидан яхши эмас. Айниқса "Орол" фақат савоб учун майдонга тушмоқда.

Хуллас калом биринчи лигага раҳмим келиб кетади...


Ҳумоюн Давуров.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика