Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди
22 авг 23:28
Новости
Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди
"Манчестер Юнайтед" ўтган ҳафта бошида ҳам янги дарвозабон билан шартнома имзолашни режа қилмаганди.
"The Athletic" маълумотига кўра, клубдагилар бу борада ҳеч қандай ишлар олиб боришмаган. Фақатгина дарвозабонлардан бири клубдан кетадиган бўлса, ўрни бошқа билан тўлдирилиши мумкин бўлган.
Бироқ АПЛнинг 1-тури доирасида "Арсенал"га қарши ўйин барчасига туб бурилиш ясаб юборди. Жамоа ўтказиб юборган ягона гол Алтай Байиндирнинг хатосидан кейин бўлди.
Шу сабабли клуб Сенне Ламменсни 20 миллион еврога сотиб олмоқда.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии