RU

Последние новости

02:52Миллатлар лигаси. Роналду 910-голини урди, Испанияда ғалаба, "Титанлар жанги"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05Ўртоқлик ўйини. Моуринью жамоаси "Зенит"ни мағлуб қилди  0 00:47Расман: Поль Погба энди жамоасиз  1 00:25Франциянинг 7 карра чемпиони 2-лигага тушириб юборилди  3 00:10Миллатлар лигаси. Португалия - Польша ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  1 23:55Бруней бош мураббийи: "Бу шармандали мағлубият эмас"  1 23:22Ван Нистелрой "Манчестер Юнайтед" билан хайрлашди  0 22:57Ўртоқлик ўйини. Россия термаси Бруней билан учрашувда тарихий рекордни янгилади  7 22:14"Вест Хэм" "Арсенал" ва "Ливерпуль"дан 85 млн фунт талаб қилмоқда  1 21:48Раньери "Рома"га қайтиши ҳақида: "Бу тақдир"  4 21:19Рубен Аморим: "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи бўлганимдан фахрланаман"  5 20:49Бу даҳшат! АПЛ ҳаками гиёҳванд бўлиши мумкин  5 20:29Аббосбек Файзуллаевга “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” соврини топширилди   24 20:02"Реал" собиқ ҳимоячиси клубга Салибани сотиб олишни маслаҳат бермоқда  1 19:40"Ливерпуль" ва "Арсенал" Қудусга қизиқмоқда  0

Бахтиёр Толипов: “Қўқон-1912” ўз-ўзини маблағ билан таъминлаш борасида иш олиб бормоқдамиз” Новости

Бахтиёр Толипов: “Қўқон-1912” ўз-ўзини маблағ билан таъминлаш борасида иш олиб бормоқдамиз”

Жорий мавсум кучлилар сафига қайтган “Қўқон-1912”ни охирги пайтларда кўпчилик олий лигада иштирок эта олмайди қабилидаги фикрларни илгари сурмоқда.
Бунга сабаб сифатида қўқонликларнинг моддий техник базаси яхши эмаслиги айтилаётир. Шу ва бошқа молиявий масалалар борасида клуб вице-президенти Бахтиёр Толипов сайтимизга берган интервьюсида тўхталиб ўтди.  

- Барчага яхши маълумки, Қўқон бу – ўзбек футболи ватанидир. Афсуски молиявий сабабларга кўра клубимиз маълум муддат кучлилар сафидаги иштирокини тўхтатиб турганди. Кейин шаҳримиз раҳбарлари ташаббуси билан “Қўқон-1912”нинг аввалги қаддини тиклаш борасида бош қотирдик. Ҳатто биринчи лигада ҳам қатнаша олмаётган жамоамизни қайта тузиб, уни ҳар томонлама пухта шакллантиришни ўйладик. Бунинг учун ўз олдимизга уч йиллик иш режасини жорий этиб, шу асосда енг шимариб ишга киришдик. 2012 йили клубни биринчи лигада иштирок этишини истаб, дастлаб ПФЛ раҳбарининг қабулида бўлдик. Сўнгра ЎФФ президенти Мираброр Зуфаровичнинг шахсан ўзи билан учрашиб, режаларимиз билан таништирдик. Шунда Усмонов “Қўқон-1912”нинг биринчи лигада иштирок этишига руҳсат берди. Билдирилган ишончни оқлаш учун барча имкониятларни ишга солдик. Дастлабки мавсум лигада ўз ўрнимизни сақлаб қолишга эътибор қаратдик. Ўша йили бир ой ичида маҳаллий футболчилардан иборат жамоа туздик. Чемпионатни эса 8-ўринда якунладик. 2013 йилги мавсумда кичик бронза медалларига эга чиқдик. Уч йиллик режамизга кўра, 2014 йили жамоани кучлилар сафига олиб чиқиш лозим эди. Кўриб турганингиздек, бу йил вазифани бажардик.

- Бу йил клубимизнинг мавсум давомидаги сарф-ҳаражатлари 2 миллиарддан ошмади. Йил бошида 3 миллиардан сўм бюджет тузиб чиққандик. Лекин ишлаб турган корхонамиз ишчи ходимлари, клуб ҳисобида бўлган стадион ва база ходимларига ҳам ўзимиз ҳақ тўлаймиз. Футболчиларга ойлик маошларни шартномада кўрсатилган банд бўйича тўлаб келмоқдамиз. 12 нафар ўйинчимизга 1 миллиондан сўмдан маош тўладик. Бу клубда энг юқори бўлган маошдир. Энг кам ойлик 500 000 сўм бўлди.  

- Футболда кўп нарса молиявий жиҳатга боғлиқ. Бугунги кунда республикамизнинг турли шаҳар ва туманларида кенг тарзда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан Қўқон шаҳрида ҳам қурилиш ишлари авж олган. Очиғи, бундай пайтда клубга ҳомий топиб, ундан келиб тушадиган пулга қарам бўлиб ўтириш ўзини унчалик оқламайди. Шу томонини ўйлаб, қандай бўлмасин клуб ўз-ўзини маблағ билан таъминлаши лозимлигини кўриб чиқдик. Бизнес режалар туздик. Бу борада дастлабки қадамни ташлашимизда “Қўқон спирт заводи ОАЖ”нинг таъсисчи этиб тайинланиши муҳим ўрин тутди. Кейинчалик спирт заводининг “барда” (атала) ишлаб чиқариш бўлими клуб ҳисобига ўтказилди. Ишчи ходимлар ўша-ўша. Уларга ойлик маошларни ўзимиз тўлаб келмоқдамиз. “Барда”дан тушган фойдани жамоа ривожи учун сарф этдик. Чорвачилик билан шуғулланувчи фермерлар билан келишув тарзида бугунги кунда ҳам “барда”ни сотиб келмоқдамиз. Клуб даромадининг 85 фоизи ушбу завод бўлмоқда. Қолган 15 фоизи эса ўзимизнинг бошқа тижорат ишларимиздан чиқмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишни истардимки, бугунги кунда клуб тўлиқ ўз-ўзини моддий томондан таъминлаб келмоқда. Бирорта ҳам ҳомий ташкилот бириктирилмаган. Биргина бу билан чекланиб қолмасдан, янги-янги лойихаларни жорий этиб келмоқдамиз. Яъни клубимиз ип эгирув комбинати қурмоқда. Вилоят ҳокимлиги эълон қилган тендерда биз ката бинони ютиб чиқдик. Яқинда Швецариянинг “Рейтр” фирмаси билан шартнома туздик. Бинода қурилиш ишларини бошлаганмиз. Кунига 10 тоннаю, 800 килограмм ип ишлаб чиқаридиган комбинат қурмоқдамиз. Бунинг учун банкдан 10,5 миллиард сўм кредит оляпмиз. Ундан ташқари клуб таъсисчилигида “Қўқон футбол текстил МЧЖ” ва “Қўқон футбол транс МЧЖ” очганмиз. Бу “Қўқон футбол транс МЧЖ” юк ташиш ва ахолиги хизмат кўрсатиш билан шуғулланмоқда. Шу икки МЧЖ ва битта “барда” ишлаб чиқариш заводимизни ҳисобласак жами учта ишлаб чиқариш корхонамиз бугунги кунда фаолият кўрсатмоқда. Ип-эгирув корхонамиз эса келгуси йилнинг март ойидан бошлаб ишга тушади.

- Хабарингиз бор, ўтган йили клубимизга янги қароргоҳ қилгандик. Шаҳримизда жойлашган илгари темирйўлчиларга қарашли бўлган ва бугунги кунда қаровсиз холатга тушиб қолган 35-мактабгача бўлган таълим муассасасини клуб тўлиқ сотиб олди. Бир ойдан буён у ерда ҳам қурилиш ишлари олиб борилмоқда. 60 сотихли, пишган ғиштдан қурилган икки қаватдан иборат бино. Мевали дараҳтларга бой. У ерни келгуси мавсумга футболчилар учун тураргоҳ қилмоқдамиз. Янги базамизнинг ўзида машғулот ўтказиш учун майдон қуришни ҳам режалаштирганмиз.   

- Келгуси режалар ҳақида шуни ҳам айтиб ўтишим керакки, клубга янги замонавий автобус харид қилишни келаси йилллик бюджетимиздан маблағ ажратганмиз. Ҳозирги фойдаланаётган “Isuzi” автобусимиз ёшлар жамоамизга хизмат кўрсатади. Мураббийларимиз янги мавсум режаларини тузиб чиқмоқда. 1 декабрга қадар уни бизга тақдим этишади. Шундан сўнг жамоага керакли шароитларни яратиб бериш учун ишлаймиз.

- Айрим одамлар ўйлаганидек клубимиз олий лигада иштирок этиш учун моддий томондан қийинчиликларга дуч келмайди. Элитанинг ўртамиёна жамоалари сарф этаётган маблағ бугунги кунда бизда ҳам мавжуд. Агарда режалаштирган бизнес ишларимиз ўзини оқласа, молиявий имкониятларимиз янада юқори бўлишига шубҳа йўқ.   

Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика