RU

Последние новости

22:17Рўзиқул Бердиев: "Ҳаммага раҳмат, бошқа гапим йўқ"  26 22:00ЖЧ U-17. Ирландия — Ўзбекистон (Матнли трансляция)  89 21:51Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  19 21:43Илёс Зейтуллаев: "Чемпионат охирига келдик, жамоамизда толиқиш бор"  0 21:25Суперлига. "Қўқон-1912" – "Пахтакор" 0:0  0 21:20"Сандерленд" — "Арсенал". Таркиблар маълум  2 21:16"Атлетико" — "Леванте". Таркиблар маълум  1 21:01Вадим Абрамов: "Самарқанддаги мағлубият аламини олдик"  5 20:31Баҳром Ҳайдаров: "Ҳозирги кунда бир очко ҳам биз учун қадрли"  3 20:12Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди  178 20:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди  20 19:48Камолиддин Тожиев: "Умид ҳеч қачон сўнмайди"  18 19:17Суперлига. "Ризеспор" меҳмонда дуранг ўйнади, Алиқулов захирадан ўйинга қўшилди  0 19:09Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея Республикасига қарши иккинчи ўртоқлик баҳсида мағлубиятга учради  3 18:50Суперлига. "Динамо" "Бунёдкор" майдонида ғалабага эришди  23

Бахтиёр Қосимов: “Ғалаба қозонишни жуда истагандик” Новости

Бахтиёр Қосимов: “Ғалаба қозонишни жуда истагандик”

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Андижон” – “Насаф” (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар футболчиси Бахтиёр Қосимовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

- “Насаф”га қарши ўйиндан кейинги таассуротларингиз қандай?

- Бугунги ўйинда қайд этилган натижадан хафамиз, чунки ғалабани қўлдан чиқариб қўйдик. “Андижон” ўз майдонида мухлислари қаршисида тўп тепган ҳолда ғалабани қўлга киритмоқчи эди. Бунга жуда яқин ҳам эдик. Турнир жадвалидаги ҳолатимиздан келиб чиқиб айтсам, “Насаф”ни мағлубиятга учратиш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланарди. 

- Ғалабани сақлаб қолишнинг иложи бормиди?

- Албатта. Бизда ғалабани сақлаб қолиш ёки иккинчи голни уриб, якунда уч очкога эга бўлишимиз ҳам мумкин эди. Иккинчи бўлимда ўз даражамизда ўйнай олмадик. Озгина бўшашганимиз туфайли рақибга имконият тақдим қилдик. Улар эса белгиланган пенальтидан гол уриб кетди. 

- “Андижон”нинг Суперлигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Худо хоҳласа, қолган турларда ижобий натижаларга эришиш учун ҳаракат қиламиз. Бизда футболни жуда яхши кўришади. Мухлисларимиз ҳар қандай ҳолатда ҳам стадионга келишиб, бизни қўллаб-қуватламоқда. Уларни хурсанд қилиш учун ҳам Суперлигада жамоамизни сақлаб қолмоқчимиз. Бизни жуда қийин ўйинлар кутмоқда. Ушбу баҳсларда керакли очколарни тўплай оламиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика