Бахтиёр Бобоев: "Бунёдкор"да кучли мураббий ишлаши лозим"
21 окт 2015 19:28
Новости
Бахтиёр Бобоев: "Бунёдкор"да кучли мураббий ишлаши лозим"
"Йигитларга раҳмат. Олдимизга қўйилган вазифани бажаришди. Барча футболчи ўзига айтилган кўрсатмаларни аниқ бажарди.
Йигитлар рақиб ўйинига қараб ҳаракат қилишди.
Кўпроқ гол уришимиз мумкин эди? Бу бизнинг айбимиз. Иккинчи рақам остида ҳаракат қилганимизда доимо совуққонлик етишмайди. Ёшларга бироз тажриба етишмаяпти. Бу борада албатта иш олиб борамиз.
Мен бош мураббий эмасман. Биз мураббий қидиряпмиз. Шошиб кимнидир қўйиб қўймоқчи эмасмиз. Вариантларимиз бор.
Бу борада изланишлар олиб бормоқдамиз. Маҳаллий мураббий ёки чет элдан бўлади дея олмаймиз. Қосимов? Вариантларимиз орасида Миржалол Қосимов ҳам бор. Бундай вазиятда тезкорлик билан бошқа мураббий қўйиб бўлмайди. Шу сабабли, мен ўзим жамоани бошқариб турибман.
ОЧЛга чиқиш чиқмаслигимиздан қатъий назар жамоамизда кучли мураббий ишлаши лозим", дейди Бобоев.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии