RU

Последние новости

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  16 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  30 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  91 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1018 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Бахтиёр Ашурматов: "Турон"дек жамоага 5 ўйинда 2 очко олиш ярашмайди" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Турон"дек жамоага 5 ўйинда 2 очко олиш ярашмайди"

Coca Cola Суперлига 5-тури доирасида "Олимпик"ка қарши ўйиндан кейин "Турон" бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.


- "Олимпик" биздан кўра яхшироқ шаклланган жамоа эканлиги кўриниб турибди. Вазиятларни биз ҳам ярата олдик, лекин уйдаги ўйинларда омад биздан юз ўгирмоқда, тўп устунга тегиб кетмоқда. Умуман олганда "Олимпик" биздан кучлироқ эди. "Олимпик"ни ғалаба билан табриклайман. Бизда эса ҳолат оғир. Аммо вазиятдан чиқиш учун охиригача ҳаракат қилишимиз керак. Вазиятни тўғирлай оламиз. Раҳбариятни, мухлисларни тушуниб турибман. Учта жамоада мураббий алмашди. Ҳозир исталган қарорга тайёрман. 

Йигитлар билан вазиятни ўнглашга ишоняпман. Бунинг учун охиргача ҳаракат қилишни истайман. Барибир омад қайсидир куни келиши ва шундан кейин ўзимиз учун муҳим бўлган ғалабаларни қўлга киритишимиз керак. Кўплаб жамоаларда ишлаганман. "Турон"дан ҳам кўра кўпроқ мухлис кирадиган жамоаларни бошқарганман. Ўйиндан кейин мухлислар кийим алмаштириш хонасига кириб, бизга таскин бериб кетишгани таъсирли бўлди. Қийин пайтда мухлислар ва жамоа билан бирга бўладиган мухлисларни кўрмаганман. 

Тўғри бу ердаги мухлислар ҳам талабчан. Айрим мухлислар футболчиларга қаттиқ эътироз билдиришади. Уларни ҳам тўғри тушуниш мумкин. Лекин жамоамизнинг ашаддий мухлислари шундай пайтда ҳам бизни қўллаб-қувватлашяпти. Бу вазиятдан биргаликда чиқиб кетамиз деб ишонч билдиришяпти ва далда бўлишяпти. Шу сабабли футболчилар номидан ҳам мухлисларимизга катта раҳмат айтаман.

- Жамоа ўртамиёналар билан ўйинда очколарни бой берди. Олдинда "Навбаҳор", "Нефтчи"га қарши ўйинлар бор. Ушбу учрашувларда жамоа қандай ўйнайди?

- Биз учун осон ўйиннинг ўзи бўлмаяпти. Бир қанча жамоалар мавсумни омадсиз бошлашди. Таркиб нуқтаи назаридан чемпионатга катта умидлар билан кириб келгандик. Юқори ўринлар учун курашамиз деб ишонгандик. Мавсум олдидан селекция учун мураббийларга имкониятлар яратиб берилди. Мураббийлар штаби ҳам чин юракдан ишламоқда. Бугун "Олимпик" биздан кўра шаклланган жамоа эканлигини билиб, бир ҳужумчи билан ўйнадик. Лекин ўз майдонимизда, мухлисларимиз қаршисида ҳимояга ётиб олиб, ўз имкониятларимизни кутиб ўйнаш нотўғри деб ҳисобладик. 

Иккинчи бўлимда эса мухлислар ва раҳбариятни хурсанд қилиш учун икки нафар ҳужумчи билан ўйнадик.  Ҳозирча мураббийлар штаби томонидан қабул қилинаётган қарорлар ўзини оқламаяпти. Йигитлар футбол ўйнай олишади. Меҳмонда эса нисбатан осонроқ ва камроқ босим билан қарши ҳужумларда ўйнаяпмиз. "Олимпик" билан иккинчи бўлимда ҳужумкор ўйнашимиз керак эди. Чунки дуранг ҳам бизни қониқтирмасди. Лекин афсуски яна гол ўтказиб юбордик ва мағлуб бўлдик. Ҳолатнинг оғирлигидан футболчилар ҳам мураббийлар ҳам тушкунликка тушишган. Бундан эса мухлисларнинг ишончи, футболчилар ва мураббийлар биргаликда чиқиб кета олади. 

Кубок ўйини бўлиши жамоага фойдали бўлиши мумкин. Чунки айрим позицияларда муаммолар бор. Захирада ўтириб қолганларни майдонга тушириб, уларни ҳам синаб оламиз. Кейинги ўйинларда таркибда ўзгаришлар қилиб, вазиятдан чиқиб кета оламиз деб ўйлайман. Чунки таркиб ёмон эмас. Ўтган 5 турдан кейин 2 очко жамғариш "Турон" учун ярашмайдиган ҳолат. Раҳбариятни тушуниб турибман. Бизга барча шароитни яратиб беришди. Мен ушбу вазиятдан чиқиб кета олишимизга ишонаман. Уларнинг олдида ҳижолатдамиз ва исталган қарорни ҳурмат қиламиз. Агарда шу ерда ишлаб, "Турон"ни Супелигадан тушириб юборсам, 5 йил давомида мураббийликни ўрганиб юргандек бўлиб қоламан. Мураббийлик ҳам осон эмас, соғлиқ кетади. Аммо натижа бўлмаса, мураббийнинг иши кўринмайди.

Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика