RU

Последние новости

19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  1 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  1 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  1 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  2 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  10 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:51АПЛ. "Брайтон" - "Ливерпуль" учрашуви асосий таркиблари маълум қилинди  5 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  35 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  8 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0

Бахтиёр Ашурматов: "Расман истеъфога чиқдим" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Расман истеъфога чиқдим"

Олий лиганинг 20-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Гулистон" (3:0) учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.
"Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман. Рақиб жуда яхши ўйин намойиш этиб уч очкога эга бўлди. Бугунги мағлубият учун мухлислардан узр сўрайман. Бу мағлубиятда асосий айбдор ўзимман, таркиб танлашда ва ўйинчиларни баҳсга тайёрлашда хатога йўл қўйдим", - деб гап бошлади Ашурматов.

"Жамоада яхши футболчилар йиғилган. футболчилар олий лигага муносиб. Лекин клуб ҳеч кимга керак эмас. Ҳозир "Гулистон"ни оғир аҳволда ётган беморга ўхшатаяпман. Мен "шифокор" сифатида қўлимдан келган ёрдамни қилдим, аммо бир ўзим ҳеч нима қила олмадим".

"Аслида мағлубиятларда айб менда ҳам бор, ҳали тажрибам кам. Ўз устимда янада кўпроқ ишлашим керак экан".

"Юқоридаги сабаблар билан расман истеъфога чиқдим. Бор кучим билан ҳаракат қилдим, иккинчи даврада вазият ўзгаришига умид қилгандим. Бугунги кунга қадар бизга ёрдам қўлини чўзадиганлар топилади деб кутдим, аммо бундай бўлмади ва мен истеъфога чиқишга қарор қилдим".


"Шўртан" клуби матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика