RU

Последние новости

02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  4 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  0 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  1 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  5 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  10 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  13 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  79 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0

Бахтиёр Ашурматов: "Қувондиқ Рўзиев биз учун катта йўқотиш" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Қувондиқ Рўзиев биз учун катта йўқотиш"

"Қўқон-1912" жамоаси шу кунларда Тошкент шаҳрида янги мавсумга тайёргарликни қизғин равишда давом эттирмоқда.

"Шунқорлар" бугун йиғин доирасидаги биринчи ўртоқлик учрашувида "Сўғдиёна"га қарши ўйинда майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоанинг тайёргарлиги ва таркибдаги янгиликлар ҳусусида қўқонликлар устози Бахтиёр Ашурматовга юзландик.

"Футболчилар машғулотларда астойдил тер тўкмоқда. Ўйлайманки, Тошкентдаги йиғин биз учун самарали бўлади. Биринчи назорат ўйинини "Сўғдиёна"га қарши ўтказдик ва унда футболчиларимизнинг имкониятларини яна бир бор кўриб олдик. Ҳозирда икки нафар футболчимиз Ойбек Рустамов ва Мурод Ҳолмуҳаммедов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг йиғинида қатнашмоқда. Сафимизга қўшилган иқтидорли ярим ҳимоячи Асадбек Собиржонов эса олимпия терма жамоасидан чақирув олди. Ҳамидулло Абдуҳамидов жароҳатидан сўнг тикланмоқда. Шу боис таркибимизни тўлиқ, деб бўлмайди. Ушбу футболчилар ихтиёримизга етиб келишса таркиб борасида маълум бир хулоса чиқара оламиз. Бу йил ҳам рақобатбардош жамоа туза оламиз.


Мазкур йиғинга "Нефтчи"дан Илҳом Ваҳобов, "Истиқлол"дан Анвар Ҳожимирзаев, Жамшид Раҳматуллаев каби футболчиларни жалб қилдик. Селекция жараёни ҳали тўхтагани йўқ. Яқин кунларда Якуба Бамбанинг келиши кутилмоқда. Шунингдек, яна бир неча футболчилар билан музокаралар олиб боряпмиз. 5-6 кун ичида таркибимиз аниқ бўлиб улгуради.
Мўмин Мелиев билан йиғинлар бошланмасидан аввал келишувга эришгандик. Унга АГМК, "Сўғдиёна" жамоаларидан таклиф бўлганди. Ўйлайманки, Мелиевнинг жамоамизга кўп ёрдами тегади. Меҳнаткаш футболчи ҳисобланади. Фарҳод Бекмуродов билан ҳам худди шундай тез келишдик. Улар билан ҳамкорлигимиз фойдали бўлиши шубҳасиз. Славко Лукични мухлислар яхши билишади. "Насаф", "Навбаҳор"даги ўйинлари билан танилган. Лукич орқали ҳимоядаги рақобатни кучайтирдик.


Қувондиқ Рўзиевнинг жамоамизни тарк этиши катта йўқотиш. Мухлисларимизнинг ёқимтойига айланиб, биз билан ҳам яқин ака-укадек бўлиб қолганди. Қувондиқнинг қалби Қўқонда қолди. Лекин, маълум сабабларга кўра "Навбаҳор"га ўтишга қарор қилди. Унинг қарорини қўллаб-қувватладик ва дўстона равишда хайрлашдик. Келажакда яна бирга ишласам, хурсанд бўламан. Буни ўзи ҳам таъкидлаб кетди. Катта йўқотиш, аммо унинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз",- дейди Бахтиёр Ашурматов.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди




Реклама



Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика