RU

Последние новости

18:28Про лига. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  1 18:10Ўзбекистон футзал терма жамоаси Японияга қарши ўртоқлик ўйинида қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  3 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  11 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  10 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  1 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  8 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  11 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  20 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  2 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  7

Бахтиёр Ашурматов: "Қизилқум"га Агамуродов келгач, жамоа тартибли ўйнай бошлади" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Қизилқум"га Агамуродов келгач, жамоа тартибли ўйнай бошлади"

Coca Cola Суперлигаси 5-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” - "Қизилқум" (4:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.

“Бугунги ўйин жуда асабий ва қийин ўтди. Мураббий сифатида биринчи бўлимдаги ўйинимиздан бутунлай қониқмадим, чунки ўйин учун қилинган режаларимиз амалга ошмади.

“Қизилқум” жамоасига ҳурматли Тачмурод Шамакович Агамурадов келганидан кейин жамоада ўзгаришлар бўлган, клуб тартибли ўйнай бошлаган. Бугун "Қизилқум" биринчи бўлимда ажойиб ўйин кўрсатди.

4:0 ҳисоби бизнинг катта устунлигимиз эвазига эмас, “Қизилқум”нинг бўшлиқларидан унумли фойдаланганимиз эвазига бўлди деб ўлайман.

Ўйинда туб бурилиш ясай олганликлари учун футболчиларимизга раҳмат айтаман.

Мухлисларимиз ҳам футболни соғинишган, афсуски, ўйинлар мухлисларсиз ўтмоқда. Мухлисларимиз тезроқ стадионга қайтишларини кутиб қоламиз ва бугунги ғалабамизни уларга бағишлаймиз.

Захирадан тушган футболчилар ўйинимизни кучайтиришди ва ўзгаришлар ўзини оқлади.

Кейинги ўйинларда устозим Тачмурод Шамакович ва “Қизилқум”га омад тилайман", - дейди Ашурматов.



Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика