RU

Последние новости

01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  2 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  0 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  7 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  21 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  7 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  5 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  180 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0

Бахтиёр Ашурматов: "Пахтакор” омадлироқ бўлиб чиқди ва ғалабани илиб кетди" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Пахтакор” омадлироқ бўлиб чиқди ва ғалабани илиб кетди"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қатнашди:
 Ўйин тўғрисида шуни айтиш жоизки, агарда бугунгидек жанговар ўйин кўрсатсаккина бизни мухлисларимиз хурмат қилишни бошлашади ва ўйингоҳга ишқибозларнинг ташрифи кўпаяди. Учрашув тенг курашлар остида кечди. Ўйин олдидан “Пахтакор”да бўйдор футболчилар кўпчиликни ташкил этишини йигитларга айтиб ўтгандик. Шундан келиб чиққан ҳолда ҳар бир ўйинчимизни кимга қарши ўйнашини ҳам белгилаб олгандик. Афсуски, хавсираган ҳолат рўй бериб, рақиб стандарт вазиятдан гол уришга эришди. Натижага таркибдаги муаммолар ҳам ўз сўзини айтганлигини қўшимча қилган бўлардим. Мағлубиятда мураббий сифатида айбдорман. Аммо, Бобир Акбаров тўртинчи сариқ карточка туфайли майдонга туша олмасди. Бу ҳам етмагандек, биринчи бўлимда яна бир ҳимоячимиз Қаҳрамон Маҳаммаджоновнинг ҳам қўли синди. Шу сабабли, у иккинчи бўлимни давом эттира олмади. Бунинг оқибатида мажбурий ўзгаришни амалга ошириб, Азим Аҳмедовни ҳимояга ўтказишга мажбур бўлдик. Бу ҳол эса ярим ҳимоя чизиғимизни кучсизланишига олиб келди. Ўйин борасида гап кетганида, иккита бир-бирига муносиб жамоалар майдонда тўп суришди. Афсуски, “Пахтакор” омадлироқ бўлиб чиқди ва ғалабани илиб кетди.

Ҳакамлар ҳақида гапиришни истамасдим. Негаки уларни назорат қиладиган бўлими бор. Баҳони ўшалар беришса яхши бўларди. Шу сабабли, айбни ҳакамдан изламаган бўлардим. Ютқиздикми, бунда мураббий сифатида ўзим айбдорман. Бугунги ўйинда мағлубиятга учраган бўлсакда, мухлисларимиз йигитларни қарсаклар билан кузатиб қўйишди. Бунинг учун ишқибозларимизга миннатдорчилик билдириб ўтардим. Фурсатдан фойдаланиб, жамоанинг сўнгги ўйинлардаги муваффақиятсиз натижалари учун мухлисларимиздан жамоа номидан узр сўраган бўлардим. Афсуски, бу йилги чемпионатни “Навбаҳор” бир текисда ўтказа олмаяпти. Иккинчи давранинг дастлабки учта турида ижобий натижалар қўлга киритилган бўлса, охирги тўртта турда очко олишни уддасидан чиқа олмадик. Шу сабабли, айбни ўзимиздан излашимиз керак. Шу билан биргаликда ўйинимизни кучайтиришимиз лозим. Раҳбарлар ҳам жамоага бўлган эътиборни кучайтиришлари керак. Шунда жамоа натижалари ҳам яхши томонга ўзгаради деб ўйлайман, - дейди Ашурматов.
Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика