RU

Последние новости

20:59Тен Хаг Роналдуга жавоб қайтарди  3 20:23Асрор Алиқулов: “Футболда натижани олдиндан айтиб бўлмайди“  0 20:19Улуғбек Бакаев: “Машъал” ҳимояда яхши ўйнади”  1 20:00"Арсенал" товон пули 100 миллион евролик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда   1 19:38Агар Араухо шартномасини узайтирмаса, "Барселона" уни сотиб юборади  4 19:13ПРО-Лига. "Бухоро" ўз уйида "Машъал"га имкониятни бой берди  7 19:10Расман: "Акрон" Артём Дзюба трансферини эълон қилди  4 18:47Де Брюйне "Ман Сити" сардори бўлишни истамайди  0 18:12Расман: "Арсенал" Артета билан шартнома узайтирилганини эълон қилди  0 17:34"Sky Sports" трансляцияси туфайли АПЛ учрашуви вақти ўзгартирилди  4 16:32Ла Лигада ирқчилик туфайли ўйинлар қолдирилиши мумкин. Ҳакам 3 бор огоҳлантиради ва кейин ўйинни буткул тўхтатади  9 16:01Футзал бўйича жаҳон чемпионати ўйинларига чипта олмоқчи бўлганлар диққатига!  4 15:29"Барселона" ва "Бавария" юлдузларини алишиши мумкин  14 15:01Мавсум охирида шартномаси якунланадиган Артета "Арсенал" билан келишиб олди  1 14:27Нидерландия футзал терма жамоаси устози: "Ўзбекистоннинг мундиалгача бўлган барча тайёргарлик жараёнларини ўргандик"  1

Бахтиёр Ашурматов: “Кубок ўйинларига ҳам масъулият билан ёндошамиз” Новости

Бахтиёр Ашурматов: “Кубок ўйинларига ҳам масъулият билан ёндошамиз”

Жиззахда кечган “Зомин” – “Андижон” (0:2) учрашувидан сўнг “бургутлар” устози Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Очиғини айтганда, “Зомин” бизга қарши ўйинда жанг қилишини кутгандик. Шу сабабли учрашувга бир кун қолганида эмас балки икки кун олдин Жиззахга етиб келиб, тайёргарлик кўрдик. Кеча ва бугун бўлиб ўтган Кубок доирасидаги бошқа ўйинларнинг натижаси билан танишиб чиқдик. Шунда олий лига клублари жиддий қийинчиликка дуч келганини кўриш мумкин. Хусусан “Олмалиқ” жамоаси “Нурафшон” билан ўйинда қўшимча бўлимларда ғалаба қозонган бўлса, “Навбаҳор” ҳам қийинчилик билан ғалабага эришди. “Қўқон-1912” эса аввалига мағлубиятга учраб кейинчалик ҳисобда олдинга чиқиб олди. Шу боис мен футболчиларимга бундан тўғри хулоса чиқариб, “Зомин”га жиддий тайёргарлик кўришимиз зарурлигини уқтирдим - дея гап бошлади Ашурматов.

- “Зомин” - бу сирли тулпор деган бўлардим. Таркибида таниқли футболчилар бўлмаслиги мумкин. Лекин катта иштиёқ эвазига мухлислари олдида охиригача курашади. Шу сабабли осон бўлмаслигини таъкидлагандим. Қайсидир футболчиларга бу гапларим таъсир қилиб, тўлиқ тайёр холатда майдонга чиқишди. Яна айримларида эса биринчи лига клуби билан ўйнамоқдамиз деган ҳаёл бўлди. Шунинг учун ўйлайманки учрашув осон бўлмади. 

- “Зомин” жамоаси бугун бизга етарлича қаршилик кўрсатди. Шу боис рақиб жамоа томонидан кўрсатилган ўйин учун ҳам раҳмат айтаман. Бир неча голли вазиятлардан унумли фойдалана олмаганимиз ҳам биз мураббийлар штабини ўйин охирига қадар таҳликада ушлаб турди. Йигитларим охирига қадар курашди. Якунда эса ҳақли равишда ғалаба қозондик. Тўғри, камчиликлар ҳам йўқ эмас. Камчиликлар устида ишлаймиз. Учрашувдан-учрашувга ўз ўйинимизни шакллантириб боришимиз керак. 

- Ушбу қўлга киритилган ғалаба бизга руҳий жиҳатдан устунликни бағишлайди ва келгуси ўйинлар учун бу жуда муҳимдир. 

- Эътибор берган бўлсанглар айрим клублар Кубок ўйинига асосий футболчиларини олиб бормаган. Биз эса Кубокдаги ҳар бир учрашувга масъулият билан ёндошмоқдамиз. Бу ҳақда йигитларга ҳам айтиб ўтдим. Энди кейинги босқичда “Қизилқум” билан рўбарў келамиз ва шу ўйинда ҳам ғалаба қозониб 1/4 финал босқич йўлланмасини қўлга киритиш учун иштирок этамиз. Чемпионатда кейинги тур “Қўқон-1912” билан муҳим учрашувни ўтказамиз. Шундай бўлсада “Қизилқум” билан ҳам асосий таркиб футболчилари билан ўйнаймиз. Уларнинг ҳар бирига жиддий ёндошамиз. Олдимизда аниқ вазифа бор - дейди Бахтиёр Аъзамович. 


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика