RU

Последние новости

23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  24 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  18 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  377 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  22 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  36 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  12 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  28 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  407 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8

Бахтиёр Ашурматов: "Журналистлар... Ҳеч нарсани эсдан чиқармайсизлар, қойил!" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Журналистлар... Ҳеч нарсани эсдан чиқармайсизлар, қойил!"

Coca-Cola Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Металлург" - "Қўқон-1912" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Жуда муҳим ўйин эди. Керак бўлса 6 очколик ўйин, деб атаса ҳам бўлаверади. "Металлург" билан мусобақа жадвалида қўшни бўлиб тургандик. Айтиш мумкинки, жуда муҳим очкони қўлга киритдик. Жасур Абдураимов келгач  "Металлург" ҳужумкорроқ услубда ўйнаётган эди. Шу сабаб рақибдан келиб чиқиб, ҳимоявий ўйин услубини танладик. "Андижон" билан ўйиндаги ғалаба уларга қўшимча куч берган, шу сабаб жуда ҳам оғир ўйин бўлди.

- "Қўқон-1912” бундан 19 йил аввал Бекободдан ғалаба билан қайтган экан. Бугун ниманинг эвазига ғалаба қўлга кирилди деб ўйлайсиз?

- Буни билмаган эканман. "Металлург" биз учун ноқулай жамоа. Уйдаги ўйинда ҳам, кубокдаги ўйинда ҳам бу жамоага мағлуб бўлгандик. Йигитларга буни таъкидлагандик. Бугунги ўйиндаги ғалабага сабаб сифатида йигитларнинг жанговор ўйин кўрсатганликларини келтириб ўтган бўлардим. Мезбонлар ҳам камида дурангга лойиқ ўйин кўрсатишди.

- Шоҳназар Норбеков ўзи иккинчи бўлимда ўйинга қўшилганди. Кейин яна захирага олинди...

- Бизда ҳимоядан кўра ҳужумда вариантлар кўпроқ эди. Шоҳназар Норбековга раҳмат айтган бўлардим. Нега деганда ҳимояни кучайтириш учун захирага олинишига унинг ўзи рози бўлди. Шу сабаб Фарҳод Бекмуродовни майдонга туширдик.

- Ўтган ўйинда ўйинни чўзиш ҳақида фикр билдиргандингиз...

- Журналистлар... Ҳеч нарсани эсдан чиқармайсизлар, қойил!  Очиғи, бу нарса ёдингиздан кўтарилдими, деб ўйлагандим. Ўтган турда шу фикрни айтганим рост. Агар "Металлург" жамоасига ва клуб раҳбариятига ўйинни чўзгандек кўринган бўлсак, бу учун узр сўрайман.

Рейтинг: +2   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика