RU

Последние новости

18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  7 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 18:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  5 17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  3 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:4 (матнли трансляция)  17 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  2 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  19 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

Бахтиёр Ашурматов: "Дуранг адолатли натижа бўлди" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Дуранг адолатли натижа бўлди"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Бухоро"-"Турон" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Бугун оғир ўйин кўрсатдик. "Бухоро" жамоасига янги бош мураббий тайинланган. Улуғбек Бақоев билан аввал бирга ишлаганман, жуда талабчан мутахассис. Бугун унинг жамоаси охиригача курашишини билардик. Йигитларга фақат ғалаба учун ўйнаш кераклигини тушунтиргандим. Биз ҳозир дурангдан қувонадиган кайфиятда эмасмиз. Вазиятни ўнглашимиз керак эди. Фикримча, бугунги ўйинга дуранг натижа мос эди. Ҳисоб адолатли бўлди деб ҳисоблайман.

Йигитларга охиригача курашишгани учун миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, узоқ йўл босиб келиб бизга ишонаётган ва қўллаб-қувватлаётган мухлисларга раҳмат. Раҳбариятимиз ҳам бизга ишонаяпти. Биз албатта чемпионат ўйинларида керакли натижаларни қайд этиб, қийин вазиятдан чиқиб кетамиз. "Бухоро" жамоасига ҳам навбатдаги ўйинларда омад тилайман. Дўстим Улуғбек Бақоев ҳам албатта бу жамоанинг натижаларини ижобий томонга ўзгартира олишига ишонаман.

- Жамоадаги легионерлар кўрсатаётган ўйинларга муносабатингиз?

- Айрим легионерларимиз мавсумолди йиғинда таркибимизга кеч қўшилишди. Ўртоқлик ўйинларда тажриба сифатида синовларни амалга оширса бўлади. Бироқ чемпионат ўйинларида таваккал қилиб бўлмайди. Закария Бегларишвили техникаси юқори эканини ўйиндан ўйинга кўрсатиб бормоқда. Шунингдек, бугун Милан Бойович захирадан ўйинга яхши қўшилиб кетди, гол урди, жамоамизни мағлубиятдан қутқариб қолди. Қолган легионерларимиз ҳам шу тариқа ўйинлар давомида кучайиб боришларига ишонаман.

- Хумоюн Муртозаев аксарият ўйинларда захирада қолмоқда. Унинг чизиғида ҳаракат қилган футболчилар Хумоюндан устун эканини кўрсатаётганлари йўқ. Сизнингча, Муртозаев захира футболчисими?

- Бизда ҳозир ҳужумда 4 нафар футболчи бор. Сафарда ўйнаган ўйинларимизда бир нафар ҳужумчи билан майдонга чиқаяпмиз. Шу сабаб нисбатан тезкорроқ бўлган Шоҳназар Норбековга имконият бераяпмиз. Норбеков ёмон ҳаракат қилмаяпти, гол урди ва "Насаф" билан ўйинда голли узатмани амалга оширди. Шоҳназар ҳам, Хумоюн ҳам асосий таркиб футболчилари. Биз ҳозир ўзини кўпроқ кўрсатган футболчига кўпроқ имконият бераяпмиз. Ҳали олдинда чемпионат ўйинлари кўп, ҳамма ҳужумчимизда ҳам ўзини кўрсатиш учун имконият бўлади.

- Жамоангиз жойлашган гуруҳда "Бухоро"дан ташқари "Шўртан" ва "Янгиер" ҳам бор. Сизнингча, бу гуруҳда "Турон" ва "Бухоро" фаворитми?

- Ҳозир ким фаворит эканини ўйлагандан кўра майдонда ўзимизни кўрсатган маъқул. Фаворит деб ўйланган ўйинларда очко йўқотдик. Шу боис биз ҳозир фақат вазиятни ўнглаш ҳақида ўйлашимиз керак.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика