RU

Последние новости

10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  1 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  0 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   1 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  2 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   7 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  3 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  15 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  33 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  421 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  9 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0

Бахтиёр Ашурматов: “Биринчи навбатда футболчилар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилишимиз керак” Новости

Бахтиёр Ашурматов: “Биринчи навбатда футболчилар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилишимиз керак”

"Навбаҳор" якунига етган мавсумда олдинги чемпионатдаги натижасини яхшилаш имконига эга бўлди. Яъни жамоа навбатдаги чемпионатни еттинчи ўринда якунлади.
Эндиликда натижаларни  яхшилаш мақсад қилинмоқда. Мавсум якунига етгач, «Навбаҳор»нинг бир қатор футболчиларини бошқа клублар сафидан ўрин олиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар пайдо бўлганди. Лекин, ҳозирча ҳеч бир футболчи жамоадан кетиш ҳақида раҳбариятга мурожаат қилмади. Бундан ташқари бош мураббий Бахтиёр Ашурматовни «Навбаҳор»дан кетиши ҳақидаги гап-сўзлар ҳам ҳеч қандай асосга эга эмас.

Миллий терма жамоамиз мураббийлар штабида ҳам иш юритаётган Ашурматов «Навбаҳор»даги фаолиятини ҳам давом эттириш ниятида. Хуллас клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабининг мақсадлари жиддий. Бунинг учун жамоага мухлислар ва вилоят раҳбарларининг ишончи зарурлигини бош мураббий Бахтиёр Ашурматов ҳам таъкидлаб ўтди. Қуйида бош мураббийнинг фикрлари билан танишиш имконига бўласиз:

“Ҳозир кўпчилик мухлисларимизни жамоанинг келажаги, яъни янги йил режаларини қандай бўлиши қизиқтираётганлиги аниқ. Шахсан ўзимни “Навбаҳор” жамоасидан кетиш ниятим йўқ. Мураббий сифатида юқорироқ ўринлар учун курашадиган жамоа тузишни хоҳлайман. Бундай жамоани шакллантириш осон бўлмаслигини барча яхши билади. Шундай бўлсада, наманганлик ишқибозларни қувонтиришни мақсад қилганмиз. Бунинг учун менга биринчи навбатда мухлисларимизнинг ва вилоят раҳбарларининг ишончи керак. Шу билан биргаликда раҳбарларимиз кейинги йил бюджетини тасдиқлаб беришса, шунга қараб жамоани кучайтириш лозим бўлади. Ҳозирча якунига етган мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган футболчилардан ҳеч бири “Навбаҳор”дан кетгани йўқ. Улар ҳам вазиятни ойдинлашишини кутишмоқда.

Биринчи навбатда футболчилар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилишимиз керак. Айнан шу орқали асосий таркиб ўйинчиларини сақлаб қолиш имконига эга бўламиз. Жамоа янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун 15 декабр куни Наманганда йиғилади. Машғулотлар бошланиши арафасида клуб раҳбарлари билан гаплашиб оламан. Биринчи ўринда автобус, база ва машғулот ўтказиш учун майдон масаласини ҳал қилишимиз талаб этилади. Шароитлар яратилса, жамоа юқори ўринлар учун курашишга тайёр бўлади. Чунки наманганлик мухлислар “Навбаҳор”ни юқори поғоналарда юришини хоҳлашади ва улар бунга муносибдирлар.

Фурсатдан фойдаланиб, бизни қўллаб-қувватлаётган ишқибозларимизга алангали саломимни йўллаб қоламан”.
Жамоамиз мавсумга тайёргарликнинг дастлабки босқичини 15 декабр куни Наманганда бошлайди. Жамоа аъзолари бир неча кун давомида машғулот ўтказишгач, янги йил байрами муносабати билан қисқа муддатлик таътилга чиқишади. Янги йилнинг дастлабки кунларидан яна машғулотлар давом эттирилади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика