RU

Последние новости

21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  0 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  0 20:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  33 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  13 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2

Бахтиёр Ашурматов: “Биринчи бўлимда энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатдик” Новости

Бахтиёр Ашурматов: “Биринчи бўлимда энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатдик”

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қатнашди.
Бахтиёр Ашурматов (“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи): - Чемпионатни муносиб тарзда бошлай олмаганимиз сабабли ҳар бир ўйинда йўқотилган очколар ўрнини тўлдириш учун ғалаба учун ўйнашимиз талаб этилади. Шу сабабли, йигитларга “Бунёдкор”га қарши учрашувдан олдин ҳам қандай рақибга қарши, у “Бунёдкор” бўладими ёки бошқа жамоа бўлишидан қатъий назар фақат ғалаба учун ўйнашимизни таъкидлаб ўтгандим.

Очиғини айтганда ютқизишга ҳаққимиз йўқ эди. Футболчиларга чиройли ўйинларимиз орқали мухлисларимизни ўйингоҳга қайтаришимиз кераклигини айтгандим. Гарчи “Сўғдиёна”га қарши баҳсда ғалаба қозонган бўлсакда, ўйин савияси пастроқ бўлганди. Бугун биринчи бўлимда футболчиларимиз жорий йилги чемпионатдаги энг яхши ўйинларини намойиш этишди. Назаримда биринчи таймдаги ўйин ишқибозларимизга ёқадиган даражада бўлди. Лекин, “Динамо” ҳисобни тенглаштиргач, устунликни қўлга олиш борасида қийналдик. Танаффусдан кейин амалга оширилган ўзгаришларимиз ўз самарасини бериб, якунда ғалабани қўлга киритдик. Ушбу ютуқ билан мухлисларимизни табриклаб, уларга жамоа номидан миннатдорчилик билдириб ўтаман.

Рақиб хусусида гап кетганида, шуни айтиш жоизки, биз учрашувдан олдин “Динамо”нинг “Локомотив” ва “Шўртан”га қарши ўйинларини кўриб чиққандик. Гарчи самарқандликлар имкониятни бой беришган бўлсада, яхши савиядаги жамоа эканликларини кўрсатишганди. Қолаверса, “Динамо”ни Ўзбекистондаги юқори савиядаги мураббийлардан бири бошқармоқда. Агамуродов қўл остида тўп сурганлигим боис ушбу мутахассиснинг имкониятларини яхши биламан. Жамоа чемпионатнинг дастлабки турларда атиги икки очкони қўлга киритган бўлсада, “Динамо” қолган учрашувларда яхши ва тартибли ўйин кўрсатиш орқали бошқа жамоалардан очко олишади деб ўйлайман. Фурсатдан фойдаланиб, Тачмурод Агамуродов ва “Динамо” жамоасига навбатдаги турларда омад тилайман.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика