RU

Последние новости

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  11 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Бахтиёр Ашурматов: "Авваллари клубларимиз ОЧЛда ярим финалга қадар боришарди, ҳозир гуруҳдан чиқишнинг ўзи муаммога айланган" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Авваллари клубларимиз ОЧЛда ярим финалга қадар боришарди, ҳозир гуруҳдан чиқишнинг ўзи муаммога айланган"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Машъал" (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Айтиб ўтгандим, гуруҳдаги биринчи ўрин масаласини аниқ қилиб улгурмаганимиз туфайли бугунги ўйинда ҳам фақат ғалаба учун майдонга чиқдик. "Машъал" яхши шаклланган жамоа, бу клубда кучли мураббийлар штаби жам бўлган. Биринчи бўлимда жамоамиз кўзни қувнатадиган даражада ўйин намойиш этиб беришди. Йигитлар учрашув аввалида айтилган барча кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Иккинчи бўлим бўйича айрим футболчиларга эътироз бор. Бу борада улар билан гаплашиб оламиз. Футболчи майдонда 90 дақиқа бор кучини бериб ўйнаши керак. Футболни ва стадионга ташриф буюрган мухлисларни ҳурмат қилиши лозим. Натижа балки уларнинг ўйинини сустлаштирган бўлиши мумкин. АГМК билан ўйиндан аввал айрим футболчиларга дам олиш имконини бериш учун захираларга қўл урдик.

- Савол бугунги ўйинга таалуқли эмас. Лекин ўзбек клубларининг ОЧЛ мусобақаларида муваффақиятсиз иштироки юзасидан қандай фикрларингиз бор?

- Мен мураббий сифатида ўз фикрларимни билдириб ўтишим мумкин. "Насаф" ёки "Пахтакор"ни танқид қилиш фикридан йироқман. Чунки бу жамоаларда кучли мураббийлар иш олиб боришади. "Насаф" ўз ўйинлари билан яхши таасурот қолдирмоқда. Кейинги ўйинларда вакилларимизга омад тилаб қоламиз. "Насаф" ва "Пахтакор" Ўзбекистон номидан ОЧЛ мусобақаларида иштирок этишмоқда, улар бизнинг юзимиз. Бу жуда кўплаб гапирилган мавзулар, болалар ва ёшлар футболига эътибор қаратиш борасида мунтазам айтиб келинади. Бу йўналишларда ҳозирда яхши ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бу яқин келажакда ўз мевасини беришига ишонаман. Авваллари клубларимиз ярим финалга қадар етиб боришарди, ҳозир гуруҳдан чиқишнинг ўзи муаммога айланиб қолмоқда. Бу вақтинчалик холат деб ўйлайман. "Пахтакор" яхши жамоа, балки улар легионер танлашда адашган бўлишлари мумкин. Ларин ва Хаджиев бир хил ўйин намойиш этиб бера олишмаяпти. Жамоанинг асосий муаммоси ҳимоя чизиғида экани кўриниб турибди. Бу жуда чуқур мавзу, ҳозир амалга оширлаётган ишлар келажакда ўз мевасини бериши керак.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика