RU

Последние новости

18:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро". Таркиблар маълум  0 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  6 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  39 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  11 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  18 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  11 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4

Бахтиёр Ашурматов: "Асосийси ғалабани қўлга киритиш эди" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Асосийси ғалабани қўлга киритиш эди"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида журналистларнинг саволларига “Навбаҳор” мураббийи Бахтиёр Ашурматов жавоб қайтарди.


- Бугун мавсумнинг энг қийин ва асабий ўйинларидан бирини ўтказдик. Афсуски сўнгги турларда, мағлубиятлар гирдобига тушиб қолгандик. Шу сабабли, “Андижон”га қарши ўйинни масъулияти ва босими катта эди. Бунга яна бир сабаб сифатида андижонликларни сўнгги учрашувларда муносиб тарзда тўп сураётганликларини ҳам кўрсатиш мумкин. Улар ҳар бир ўйинда охирги жангга чиққандек ҳаракат қилишмоқда.Бунга рақибнинг “Шўртан” ва “Локомотив”га қарши кечган ўйинлари ёзувини кўргач амин бўлдик. Ўша баҳсларда улар ёмон таассурот қолдиришмаганди. Бугунги ўйинда ҳавотирларимиз ўз истотини топди.Яъни “Андижон” жамоаси охирги сонияларгача ўзи учун керакли натижа учун курашди. Айнан шу сабабли, бугунги баҳс биз учун қийин бўлди. Мухлисларимиз эътирозларини тўғри тушуниш керак. Негаки улар ўйингоҳга дам олгани ва чиройли футбол томоша қилиш илинжида келишади. Бугунги ўйин учун ишқибозларимиздан узр сўраган бўлардим.Ҳозирги шароитда асосийси ғалаба қозониш ва уч очкони қўлга киритиш эди. Масалан “Бунёдкор” ёки “Пахтакор”га қарши жамоамиз яхши ўйин кўрсатди. Мухлисларимиз имкониятни бой берган бўлишимизга қарамай, жамоамиз аъзоларини олқишлар билан кузатиб қўйишганди. Афсуски ўша ўйинларда очко ола билмагандик. Бугун эса ўзимиз ва мухлислар хоҳлагандек ўйин кўрсатмаган бўлсакда, уч очкони қўлга киритишни уддасидан чиқдик. Айнан шу сабабли, ушбу баҳсда асосийси уч очкони қўлга киритиш ҳисобланарди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика