RU

Последние новости

14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  2 14:17"Бухоро" - "Хоразм". Таркиблар эълон қилинди  1 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  3 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   5 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  9 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  18 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3

Бахтиёр Ашурматов: "Асабий кечган ўйинда муҳим ғалабага эришдик" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Асабий кечган ўйинда муҳим ғалабага эришдик"

Суперлиганинг 1-туридан жой олган "Турон" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.




- Ўйин ҳақида

- Авваламбор, ўзбекистонлик футбол мухлисларини мавсум бошлангани билан табриклайман! Ўйлайманки, мухлисларнинг севимли жамоалари уларни хурсанд қилишади. Ўйин тўғрисида фикр билдиришдан аввал шуни таъкидлаб ўтган бўлардимки, "Турон" жамоаси 2-3 йил мобайнида ҳар томонлама жуда катта ўсишга эришди, катта ҳажмдаги ишлар ва селекция ишлари олиб борилди. Мен "Турон" жамоаси раҳбариятига омад тилайман. Ўйлайманки, шунча қилинган ҳаракатлар албатта, мева беради.

Ўйинга келсак, "Турон" жамоаси мухлислари бугунги дербида ўз жамоаларидан ғалаба кутишганди. Асабий кечган ўйинда жамоамиз муҳим ғалабага эришди. Буни аввало, йигитларимизнинг меҳнати ва кейинги навбатда омад билан боғлаган бўлардим. Ўз уйларидаги биринчи ўйин эканлигини инобатга олиб, "Турон"дан ҳужумкорроқ ўйин кутган эдик.

Ўйинчиларимизга ғалаба учун ва ҳаво совуқлигига қарамасдан, Қўқондан келиб, қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман.

- Вазиятлар кўп бўлди, аммо улардан фойдаланиш коэффициенти паст бўлди. Ҳужумчиларнинг ўйинидан кўнглингиз тўлдими?

- Ҳужумчилардан кўнглим тўлди. Агар иккинчи голни вақтлироқ урганимизда ёки Шоҳназар Норбеков ва Сардор Азимов вазиятларни голга айлантиришганида бошқача бўларди. Бизда қарши ҳужумларда кўп имконият туғилди, чунки "Турон" ҳужумга ўтганида, айрим нуқталар бўш қолди. Ҳужумчиларга эътирозим йўқ, лекин бундан кўпроқ гол уришса, яхши бўларди.

- Тақдимот маросимида жамоа олдига 3-ўринни олиш вазифаси қўйилди. Шунга бош мураббий сифатида жамоанинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Биласизми, бизда ниятга кўп нарса боғлиқ дейилади. Масалан, "Андижон" ва "Турон" жамоалари кучли учликни мақсад қилганликларини маълум қилишди. Жамоамизда яхши футболчилар йиғилган, рақобат кучли, айниқса, марказда. Ҳамма нарсанинг имкони бор, раҳбарият ва мухлислар бизга ишонч билидиришяптими, демак, ҳар битта ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз, натижасини эса мавсум якунида кўрамиз.

- Мурод Холмуҳаммедов асосан, марказда ҳаракатланди. Бу унинг ушбу мавсумдаги асосий позициясими ёки бу жамоани тарк этган Қувондиқ Рўзиевнинг ўрнини тўлдириш учун қилинган ишми?

- Йўқ, Мурод Холмуҳаммедов ва Қувондиқ Рўзиев турлича услубда ўйнайдиган футболчилар. Мурод Холмуҳаммедов тўп билан яхши муомалада бўлишини, биринчи пас орқали ҳужумларни бошлай олишини инобатга олиб, таянч ярим ҳимояга қўйдик. Айтайлик, 3 та марказий ҳимоячи билан ўйнасак, уни марказий ҳимояга қўйиш имконимиз бўлади. Холмуҳаммедов универсал ўйинчи, мавсум давомида уни бошқа позицияларда ҳам ўйнатишимиз мумкин.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика