Бахтиёр Ашурматов: "Андижон"га бош мураббий бўлганим рост"
31 янв 2016 16:15
Новости
Бахтиёр Ашурматов: "Андижон"га бош мураббий бўлганим рост"
Кеча Бахтиёр Аъзамович "Андижон" клуби бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида хабар бергандик. Мураббий бугун ушбу хабарни тасдиқлади:
"Ҳақиқатдан ҳам "Андижон" клубида бош мураббийи бўлиб иш бошладим. Кеча раҳбарият мени бош мураббий этиб тайинлади. Бироз муддат ўтгач ёрдамчиларим ким бўлиши ва кейинги режалар ҳақида батафсил маълумот бераман", - дейди Бахтиёр Ашурматов.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумни "Андижон" Эдгар Гесс бошчилигида бошлади. Йил сўнггида раҳбарият Гесс ўрнига Сергей Ковшовни бош мураббий этиб тайинлаганди. Ковшов жамоани олий лигада олиб қолишга муваффақ бўлганди. Бироқ январь ойида Ковшов ўрнига Нозим Муллаоҳунов бош мураббий бўлгани ҳақида хабар чиққанди. Бахтиёр Ашурматовнинг ўзи эса ўтган мавсумни "Навбаҳор"да ўтказганди. Йил сўнггида мураббий Наманган клубини тарк этиб Навоийнинг "Қизилқум" клубида ёрдамчи мураббий бўлиб иш бошлаганди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Комментарии