RU

Последние новости

14:34Расман: "Боруссия Д" бош мураббийни истеъфога чиқарди  2 14:03"Реал" ёки "Барселона"да ўйнаш? Холанд жавоб берди  17 13:35МАҚОЛА. Катанецнинг терма жамоадаги фаолияти қандай кечди?   21 13:13Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖнинг янги мураббийи эртага Қатарга учиб кетади  124 12:07Breaking! Сречко Катанец Ўзбекистон МТЖни тарк этди  237 11:31Рэшфорднинг агенти "Барселона" спорт директори Деку билан учрашди  3 10:56"Бунёдкор" Анталияга қандай таркиб билан йўл олди?  3 10:30Эшитдик-да! "Локомотив" билан шартнома қилган футболчилар Суперлигага қайтмоқда   15 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Қатар билан ўйнайди  0 09:35Тошкент клуби футболчиси "Қизилқум" сафига бориб қўшилди  1 09:10"Андижон" Туркияда 9 та назорат учрашуви ўтказади. Рақиблар орасида Норвегия жамоаси бор  3 08:30Про лига тўпурари клуби билан келишувни узайтирди  0 08:00Санъат Шихов "Бунёдкор" U-21 жамоасида иш бошлади  3 07:30"Навбаҳор"дан кетган футболчи Баҳрайн клуби билан шартнома имзолади   2 03:05ЕЧЛ. "Атлетико" "Байер" устидан иродали ғалаба қайд этди, "Ливерпуль" эса "Лилл"дан устун келди ва бошқа натижалар  11

Бахтиёр Ашурматов: "Афсуски мухлислар кутган ўйинни кўрсата олмадик" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Афсуски мухлислар кутган ўйинни кўрсата олмадик"

"Навбаҳор" - "Нефтчи" учрашувидан сўнг иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унинг иккинчи қисмида "Навбаҳор" устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди.

"Бугунги ўйинни мухлислар катта ниятлар билан кутишганди. Афсуски мухлислар кутган ўйинни кўрсата олмадик. Йигитларга бор кучлари билан ўйнашганидан хурсандман. Дурангдан мухлисларимизнинг кайфияти тушиб кетди. Лекин кўрсатган ўйинимиз учун олқишлаб қўйишганидан хурсанд бўлдим.

Мен ҳакамлик ёки рақиб жамоа ҳақида гапиришни истамайман. Футболчиларимга доим айтаман, агар рақиб футболчиси майдонда ётганида тўпни чиқариб юборинглар дейман. Бугун бизни ўйинчилар тўпни атайин майдон ташқарисига чиқариб юборган вазиятдан сўнг фарғоналиклар тўпни қайтариб беришмади. Бу фейр плей эмас. "Нефтчи" мураббийлари қандай кўрсатма беришганини билмайман. Балки мағлубиятга учраётган вақтда фейр плей иккинчи ўринга тушиб қолар.

Кейинги турда "Насаф"га қарши ўйиндан олдин нима дея оламан. Ўтган ўйинда Бойдадаев яхши ўйнаганди, бироқ жароҳтат туфайли бугун ўйнай олмади. Ёқубов бугун қизил карточка олди. Аммо бу йўқотишлар бизга таъсир қилмаслигига ҳаракат қиламиз.

Ҳозир ПРО лицензиясига ўқиётганим учун барча машғулотларда қатнаша олмаяпман. Мен жамоада футболчилар ва мураббий ўртасида яхши муносабат бўлишини истайман. Иккала томон аҳил муносабатда бўлса ижобий натижалар бўлаверади. Кейинги турда бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди. Бугунги хатолардан хулоса чиқариб кейинги баҳсларга тайёрланамиз", - дейди Бахтиёр Ашурматов.


Шерзод Ҳамдамов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика