RU

Последние новости

11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  0 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  10 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  1 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   7 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  8 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  3 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  8 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  4 00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  4 00:38Про лига. 9-турда ишлайдиган расмийлар  1 00:01Эдерсон "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 23:44Мессининг ўғли Суареснинг фарзандини доғда қолдирди  2

Бахтиёр Ашурматов — Аббосбек Файзуллаев, Ҳиндистон билан ўйин ва Хожиакбар Алижонов ҳақида Новости

Бахтиёр Ашурматов — Аббосбек Файзуллаев, Ҳиндистон билан ўйин ва Хожиакбар Алижонов ҳақида

"Тезкор Студия"да Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчилари, таниқли журналистлар билан суҳбатлар давом этади.

Кеча жонли эфирда Ўзбекистон терма жамоаси билан 2та Осиё Кубогида қатнашган, кўплаб учрашувларда майдонга тушган Бахтиёр Ашурматов меҳмон бўлди ва фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Ҳиндистон билан ўйинга келадиган бўлсак, Хожиакбар Алижоновнинг сафдан чиқиши катта йўқотиш ҳисобланади. Хожиакбар Алижонов сўнгги пайтларда Ўзбекистоннинг энг кучли ўнг қанот ҳимоячиларидан бири, деб ўйлайман. Қайси ўйинчини қўйсак ҳам ҳозирги даражасида ўйнаши қийин. Бу позицияни беркитиб бериши мумкин. Лекин у ҳимоя ва ҳужумда зарбалари, узатмалари билан ажралиб туради. Бу Ҳиндистон билан ўйинга таъсир қилиши мумкин. 

Таркибда ўзгаришлар бўлиши аниқ. Фикримча, ўйин услубимиз ўзгармайди. Алижоновнинг ўрнида Сурия билан ўйиннинг иккинчи бўлимидан келиб чиқсак, мураббий Фарруҳ Сайфиевни қўйиш эҳтимоли кўпроқ. Чап томонда Шерзод Насруллаевни кўрамиз. 3та марказий ҳимоячи қолади, чунки Сурия кўп ҳужум қилмаган бўлсада, ҳимоячиларимиз яхши савияда ўйин кўрсатишди. Остон Ўруновнинг ҳужумда иши юришмаганини кўрсак, Сергеев ёки Абдихолиқовнинг тушиши эҳтимоли катта. Менимча кўпроқ Сергеев асосий таркибда ўйинни бошласа керак. Остон Ўрунов эса ярим ҳимояда, ўз позициясида ҳаракат қилиши мумкин. 

Аббосбек Файзуллаевни ҳозирги пайтда Ўзбекистоннинг энг креатив, энг тезкор ва ўйинни ўз қўлига оладиган футболчиси, деб биламан. Лекин терма жамоа мураббийи вазиятни яхшироқ билади. Кўпчилик қатори Аббосбек Файзуллевнинг асосий таркибда бўлмаётгани мени ҳам ажаблантирмоқда, чунки Россия чемпионатида бундай савияда ўйин кўрсатиш ҳаммага ҳам эмас. Аввал ҳам яхши савияда ўйнаётганди. ЦСКА таркибида эса ўйинини янада кучайтира олди. Россия чемпионатини яхши биламан, у ерда кўпроқ жисмоний куч талаб қилинади. Шунга қарамай ўзини кўрсата оляпти. Россия чемпионатининг энг омадли трансфери, деб бежиз айтилмаяпти. Файзуллаев таркибга қўйилса тўғрироқ бўларди. Тўғри Машарипов терма жамоанинг етакчи футболчиларидан бири. Мураббий уни захирага оладими ёки йўқ, буни айта аниқ олмайман. Остон ўз позициясида нисбатан кучли ўйин кўрсатишидан келиб чиқсак, мураббийда танлов имконияти бор. Ўйлайманки, Сречко Катанец терма жамоа учун тўғри қарорни қабул қилади",- дейди Бахтиёр Ашурматов.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика