"Бавария"нинг ёздаги илк хариди маълум
12 мая 2022 00:23
Новости
"Бавария"нинг ёздаги илк хариди маълум
Амстердамнинг “Аякс” клуби ҳимоячиси Нуссер Мазрауи фаолиятини Германия чемпионатида давом эттиради, бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилди.
Журналистнинг таъкидлашича, "Бавария" 24 ёшли марокашлик футболчи учун янги клубга айланади. Томонлар муваффақиятли музокаралар олиб борди ва узоқ муддатли шартнома имзолашга келишиб олди. Шартнома тўрт йилга мўлжалланган.
Мазрауи немис грандига эркин агент сифатида ўтади, чунки унинг "Аякс" билан шартномаси ёзда тугайди.
Жорий мавсумда Нуссер 24 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Комментарии