"Бавария" ижарага олган Хамес Родригес "Реал"га қарши баҳсда ўйнай оладими?
24 апр 2018 18:27
Новости
"Бавария" ижарага олган Хамес Родригес "Реал"га қарши баҳсда ўйнай оладими?
Ижара асосида "Бавария"да тўп тепаётган "Қироллик клуби" футболчиси Мадрид жамоасига қарши ўйнай оладими?
Эсингизда бўлса, 2013/14 мавсум Чемпионлар лигаси ярим финал босқичида "Челси" ва "Атлетико" тўқнаш келган. Ўша пайтда "аристократлар" посбони Тибо Куртуа ижара асосида "Атлетико" шарафини ҳимоя қилар эди. 2014 йилда лондонликлар устози сифатида ишлаган Жозе Моуриньо бельгиялик дарвозабоннинг майдонга тушмаслигини талаб қилган. Аммо "матрасчилар" Куртуадан фойдаланишди ва рақибни мағлуб этиб финалга чиқишди. Ўша мавсумдаги баҳслардан сўнг УЕФА еврокубокларда ижарага олинган футболчилар ўз клубига қарши ўйинларда иштирок этишига рухсат берган. Ўйинчига эгалик қилувчи жамоа унинг майдонга тушишини таъқиқлаб қўя олмайди.
Шундай қилиб, Хамес Родригес эртага бўладиган учрашувда қатнаша олади.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии