“Бавария” Хайнкесга ўринбосар топди
17 мар 2018 09:35
Новости
“Бавария” Хайнкесга ўринбосар топди
Германия терма жамоаси ва “Ливерпул”нинг собиқ футболчиси Дитмар Хаманнинг ёзишига кўра, “Бавария” “Тоттенхэм” бош мураббийи Маурисио Почеттинони жамоага олиб келмоқчи.
“Ҳамма Тухель бош мураббий бўлиши гапиряпти, аммо мен бунга ишонмайман. “Бавария”нинг Почеттино билан алоқага чиққанини биламан, у вариантлардан бири эди. Ўйлайманки, ҳозир ҳам худди шундай.
“Бавария” бош мураббийи немис тилини билиши кераклиги — муҳим, аммо ҳал қилувчи шартлардан эмас. Гвардиола ҳам идеал эмасди.
Улар энг яхши мураббийни таклиф қилмоқчи. Мен учун бу “Тоттенхэм” мураббийи”, — деб ёзади Хаманн.
Аргентиналик 46 ёшли мутахассисни “Реал” ва ПСЖга ўтиши ҳам айтилмоқда. Унинг лондонликлар билан шартномаси 2021 йилгача тузилган.

Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Комментарии