"Бавария" Тухелни ишдан бўшатмоқчи
08 апр 2024 12:54
Новости
"Бавария" Тухелни ишдан бўшатмоқчи
"Арсенал"га қарши ўйин мюнхенликлар бош мураббийи учун охиргиси бўлиши мумкин.
Мюнхеннинг "Бавария" клуби бош мураббий Томас Тухель билан ҳамкорликни тугатишга тайёр, дея хабар бермоқда Германиянинг "Sport1" телеканали.
Хабар қилинишича, Чемпионлар Лигаси доирасида Англиянинг "Арсенал" жамоасига қарши баҳс ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Мюнхен клуби мағлубиятга учраса, мавсум якунини кутмасдан, дарҳол Тухель билан хайрлашади. Бунда бош мураббий вазифасини бажарувчи вазифасини жамоа собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозе бажаради, унга Герман Герланд ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" "Хайденхайм"дан учралган мағлубиятдан сўнг Бундеслига чемпионлигини қўлга киритиш имкониятини амалда йўқотди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Комментарии