RU

Последние новости

14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  9 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  0 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  11 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   19 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  3 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  15 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  4 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  23 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0

“Бавария” – “Манчестер Юнайтед”. Превью Новости

“Бавария” – “Манчестер Юнайтед”. Превью

Бугун тунда Европа Чемпионлар Лигасининг яна икки ярим финалчиси номи аниқ бўлади. "Альянц Арена"да энг принципиал рақиблардан бири меҳмон бўлади. Ушбу ўйин превьюси билан қуйида танишинг.
“Бавария” – “Манчестер Юнайтед”
Чемпионлар Лигаси 1/4 финал, жавоб ўйини (Биринчи ўйин 1:1)
Стадион: "Альянц Арена", Мюнхен
Бош ҳакам: Йонас Эрикссон (Швеция).
Бошланиш вақти: 23:45 (Тошкент вақти билан).




ТАРКИБЛАРДАГИ ҲОЛАТ

 “Бавария”

Германия чемпионлари сафига дисквалификациядан сўнг бразилиялик ҳимоячи Данте қайтади. Жароҳатланганлардан ташқарши иккита сариқ туфайли Мартинес, ўтган ўйиндаги четлатилиш учун Швайнштайгер майдонга туша олмайди.

Дисквалификациялар: Мартинес, Швайнштайгер (ҳар иккиси ҳам 1 ўйинга).

Жароҳатланганлар: Алькантара (тизза), Контенто, Штарке (тирсак), Шакири (сон).

“Манчестер Юнайтед”

Германияга “Манчестер Юнайтед” билан Руни ҳам йўл олди. Кўп манбалар унинг майдонга тушиш имкониятларини юқори баҳолаяпти. “Бавария” бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳам Уэйн майдонга туишишига ишончи комил эканини таъкидлади: “Руни аниқ бизга қарши ўйнайди. Юз фоиз”, деди у ўйиндан олдинги матбуот анжуманида. Яқинда қўл бармоқларини қайириб олган Эшли Янг ҳам майдонга тушишга тайёр. Аммо Маруан Феллайни, Рафаэль ва Жонни Эванс Манчестерда қолишди ва бугун улар аниқ ўйнамайди. 

Дисквалификация: Йўқ
Жароҳатланганлар: ван Перси (тизза).
Сўроқ остида: Руни (оёқ бармоқлари), Янг (қўл бармоқлари).
Ўйнаш имкони йўқ: Мата (Чемпионлар Лигасида “Челси” сафида қайд этилган).



ЭЪТИБОРЛИСИ...

“Бавария” сўнгги вақтларда инглиз клублари билан ўз майдонида у қадар муваффақиятли ўйнай олмаяти. МЮ эса ўзининг Германиядаги сўнгги 3 ўйинини ғалаба билан якунлади.

“Бавария”нинг АПЛ клубларига қарши ўз уйидаги ўйинлари статистикаси немисларга кўп ҳам оптимизм бағишламайди.

— МЮ “Бавария” майдонида ғалаба қозонмаган. Бироқ Дэвид Мойес жамоаси Германиядаги сўнгги икки ўйинида ғалаба қозонди. “Бавария” эса бу мавсумда икки бор ўз майдонида АПЛ вакилларини қабул қилиб, бирортасида ҳам ғолиб бўлмаган.



— Европанинг бу икки гранди ўртасидаги барча учрашувлар мухлислар ёдида узоқ қоладиган даражада бўлади одатда. Ўзаро учрашувларнинг энг ёрқини 1999 йилда Чемпионлар Лигаси финалида “Камп Ноу”да бўлиб ўтган машхур дуэль бўлса керак. Ўшанда Сэр Алекс Фергюсон сўнгги сонияларда немисларни совриндан айирганди. Ҳозир МЮда Фергюсон йўқ. “Бавария”ни эса Чемпионлар Лигаси финалларида икки бор МЮни мағлуб этган Пеп Гвардиола бошқаряпти.

— “Бавария”нинг Чемпионлар Лигаси доирасидаги сафардаги ўйинларда 7 ўйиндан иборат ғалабали серияси “Олд Траффорд”даги дуранг билан ўз ниҳоясига етди.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

— Клублар мусобақанинг ушбу босқичида 2009/10 мавсумда ҳам учрашишган ва ўшанда “Бавария” ғалабани қўлга киритган. Биринчи ўйинда Луи ван Галь бошчилик қилган Мюнхен клуби 2:1 ҳисобида рақибдан устун келган. Уэйн Руни ўйиннинг биринчи дақиқасидаёқ ҳисобни очганди. Бироқ мезбонлар Рибери ҳамда Оличнинг голлари билан жавоб берган.

Ўша ўйинда жамоалар қуйидаги таркибда майдонга тушган:

"Бавария": Бутт, Лам, ван Буйтен, Демикелис, Бадштубер, ван Боммел, Праньич (Тимощук 89), Алтынтоп (Клозе 86), Мюллер (Гомес 73), Рибери, Олич.

"Манчестер Юнайтед": ван дер Сар, Г. Невилл, Фердинанд, Видич, Эвра, Нани (Гиггз 82), Флетчер, Каррик (Валенсия 70), Скоулз, Пак Чжи Сун (Бербатов 70), Руни.



— Жавоб ўйинида “Юнайтед” қисқа вақт ичида ҳисобни ўз фойдасига йириклаштириб олди. Тўртинчи дақиқада Даррон Гибсон ҳисобни очади, еттинчи дақиқада Нани ўзини кўрсатади ва тайм сўнггида унинг ўзи ҳисобни 3:0 кўринишига олиб келади. Бироқ МЮ кейинги босқичга йўл олиши учун бу ҳам етмади.

Танаффусгача Олич ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Ўйиннинг 74 дақиқасида эса Арьен Роббен “Бавария”нинг иккинчи голини киритиб сафардаги голлар сони ҳисобига жамоасини кейинги босқичга олиб чиқади. Айтганча, ўйиннинг сўнгги 40 дақиқасини Рафаэль қизил карточка олгани сабабли “Юнайтед” 10 киши бўлиб ўтказганди.



— 2000/01 йилги мавсумдаги Чемпионлар Лигаси чорак финалида ҳам “Бавария” “қизил иблислар”ни енгган. Пауло Сержио голи эвазига биринчи ўйинда ғалаба қозонган немислар, ўз майдонидаги иккинчи ўйинда киритган Элбер ва Мехметт Шолль голларига Райан Гиггз бир гол билан жавоб берган. 



— 1999 йилги тарихий финал эса ҳамманинг ёдида бўлса керак. “Бавария” олтинчи дақиқада Марио Баслернинг жарима тўпидан киритган голидан кейин ҳисобда олдинга чиқиб олган. Бироқ Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган вақтда Тедди Шерингем ва Оле-Гуннара Сульшер киритган голлар немисларни шок ҳолатига тушириб қўйганди.


ЖАМОАЛАРНИНГ ЎЗ МАМЛАКАТИ ЛИГАЛАРИДАГИ СЎНГГИ ЎЙИНЛАРИ:

05.04.2014. “Аугсбург” –  “Бавария” 1-0 (Мельдерс 31).

“Бавария”нинг ўша ўйиндаги таркиби: Нойер, Вайзер, Хави Мартинес, ван Бейтен, Саллахи (Алаба, 51), Швайнштайгер, Кроос, Шачири (Гетце, 46), Хейбьерг, Писарро (Мюллер, 63), Манджукич.

Чемпионатда эгаллаб турган ўрни: 78 очко билан 1-ўринда.

05.04.2014. "Ньюкасл" - "Манчестер Юнайтед" 0:4  (Мата 39,50,Эрнандес 64,Аднан 90+3).

“Манчестер Юнайтед”нинг ўша ўйиндаги таркиби: Линдегор, Валенсия, Смоллинг, Джонс, Эвра (Бюттнер, 64), Флетчер, Феллайни (Нани, 69), Эшли Янг (Янузай, 18), Мата, Кагава, Х. Эрнандес.

Чемпионатда эгаллаб турган ўрни: 57  очко билан 7-ўринда.


Аброр Қодиров тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика