RU

Последние новости

10:10«Вест Хэм» сардори фаолиятини БААда давом эттиради  1 09:41МЮда Суперкубокдан аввал муаммолар бор. «Ман Сити»га қарши беш нафар ҳимоячи майдонга тушмаслиги мумкин  3 09:13Элдор Шомуродов «Рома»нинг Англиядаги машғулотларига қўшилди  8 08:45Қойил! «Челси» 9-дарвозабони билан шартнома тузди  2 08:18Про лига. Бугун 15-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  2 07:50Суперлига. Бугун 15-турга старт берилади  2 07:23Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  2 00:55Дэвис ёздаёқ "Реал"га ўтиши мумкин  2 00:29Пол Скоулз тен Хагдан хавотир олаётганини айтди  1 23:56"Вильярреал" рекордчиси жамоадан кетди  1 23:35"Ювентус" "Аталанта" футболчисини А Сериянинг энг қиммат ярим ҳимоячисига айлантириши мумкин  1 23:16Алексей Естафеев: "ЎзПФЛ шу стадионни қабул қилганми, демак шу ерда ўйнаймиз"  6 22:59Неъматилло Қуттибоев: "Қийин ўйин бўлишини билардик"  1 22:33Скоулз: "Манчестер Юнайтед" доим марказда эшикларни очиб қўяди"  2 22:07Анвар Бердиев: "Бухоро" стандарт вазиятлардан фойдаланиб кетди"  3

"БАВАРИЯ" - "МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" 3:1. "Бавария" ярим финалда! Новости

"БАВАРИЯ" - "МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" 3:1. "Бавария" ярим финалда!

ЕЧЛ чорак финали доирасидаги "Бавария" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви шу ерда матнли трансляция қилинади.

                            МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                     
ЯНГИЛАШ

Ўйинни Аброр Қодиров шарҳлаб борди. Этибор учун ташаккур! Оқшом хайрли бўлсин!

Бавария фаворитлик мақомига муносиб ўйин намойиш этди ва ярим финалга ҳақли равишда йўл олди. Пепнинг жамоами томошабоплик борасида Хайнкесникининг яқинига ҳам келолмасилиги мумкин, амоо натижа борасида беназир. Мойес эса ушбу мавсумни МЮ учун совринсиз бўлишини таъминлади. 

Пииип! Пиииип! Пиииииииип! Тамом! Бавария ярим финалда!

90+2. Қўшимча вақт хуштак кутишга сарфланяпти.

90.
Ўйиннинг аосий вақти ниҳоясига етди ва 3 дақиқа қўшиб берилди. 

89. Ҳамма финал хуштагини кутаётгандек. Ҳатто манчестерликлар ҳам.

87.
Бавария меҳмонларга хавфли вазият яратиш имкониятини бераётгани йўқ. Тўпни ўзида яхши ушлаб турибди. Вақт ўтиб боряпти. 1999 йилги МЮ эса ўша йилда қолиб кетган. Юнайтедни мўжизадан бошқаси ярим финалга олиб чиқа олмайди.

85.
Мюллер ўрнига Пизарро.

81.
Немислар эса ҳужум қилишда давом этяпти.

79. Аднан Янузай Уэлбек ўрнига майдонга туширилди. 

77.
Роббен ўнгдан чапга томон ҳаракатланиб, икки ҳимоячидан қоди ва ажойиб зарба йўллади. Ҳимоячига тегиб, дарвозабон учун янада қийинроқ кўриниш олди зарба ва де Хеа қутқариб қололмади.

76. ГОООООООООЛ! Роббен! Арьен!

75. 
Флетчер ўрнига Чичарито. Учта ҳужумчи Юнайтедда.

74. Рафиньяга сариқ карточка. Вақт чўзилгани учун.
 
69. Эврага сариқ карточка. Роббеннинг оёқига тепгани учун.

68.
Роббен тўпни МЮ жарима майдони ичида бемалол қабул қилиб олди. Шериги қаерда турганини кўрди. Унга узатди. Мюллер эса 3 метрдан тўпни тўрга жойлади. МЮ ҳимоячилари томошабн ролини қойилмақом ижро этиб беришди.

67. ГОООООООООООЛ! Мюллерррр! МЮЛЛЛЕЕЕЕР!

65.
Гёце ўрнига Рафинья.

63.
Трансляцияда қорайтирилган бўлимлар қўпайди. Майдонда эса хафли вазиятлар. Шиддат пайдо бўлди. Кўзлар ёнди. Кличко-стайл футбол тугади. Артуро Гаттилар киришди жангга.

62. Руниииииии! Зарбаси ўхшамади. Уэйн ўйинга тўлиқ тайёр эмасю Уэлбек уни ажойиб вазиятга чиқарганди.

60. РИБЕЕЕРИИИ! Хавли зарбаааа! Бироз ноаниқ. Бир озгина. 

58. Футбол уйғонди жаноблар! Ўйин энди бошланди!

57. ГОООООООООООООООЛ! Футбол уйғонди! Манжукич!  МАНЖУУУКИЧ!

56. ГООООООООООООООООООООООООООЛ!!!!!!!
ЭВРААААААА! ЭВ-РА! Э-В-Р-А!!!!

54.
Гёце ва Валенсия тўқнашиб кетишди. МЮ жарима тўпи тепди. Ҳеч нарсага олиб келгани йўқ бу уриниш.

52. Манжукич! Боатеееенг! Иккиси галма галдан зарба берди. Бирининг зарбасиа Видич қалқон бўлди. Иккинчисига қалқон ҳам керак бўлмади. Анча ноаниқ.

51.
Руни зарба бериш мумкин бўлган вазиятда ҳимоясини алдаб ўтмоқчи бўлди ва тўпни йўқотиш билан ҳужумни ҳам йўққа чиқарди Уэйн.

50. Лам ўнг қанотдан одинга бориб, тўни ерлатиб жарима майдонига йўллади. МЮ ҳимояси яна ишончли.

48.
Бавария ҳам бурчакдан тўп тепиб олди. Уники ҳам инглизларникидан фарқ қилмади.

47.
МЮ дарҳол ҳужумга ўтди ва кетма-кет иккита бурчак тўпини амалга оширди. Смоллинг эса жароҳат олиб майдонда ётибди.

46. Иккинчи бўлим биринчисига ўхшамасилигини чин дилдан тилаб, уни бошлаймиз.

Ушбу жамоаларнинг "Олд Траффорд"даги ўйинини матнли трансляциясида мен ишлаган бўлганимда, ўша ўйин матнини биринчи бўлимда "копировать-вставить" қилиб ўтирармидим бугун...? Деярли фарқ қилаётгани йўқ ўйин.

45.
Биринчи бўлим якунланди.

44.
Биринчи бўлим ниҳоясига қараб боряпти. МЮ гол уриши шарт. Баварияни ҳисоб қанотлантиради. Иккинчи бўлим қизиқроқ бўлишга маҳкум. 

42. РОББЕЕЕН! Ўз услубида. Бир неча футболчидан қочиб кетиб зарба берди. Ҳимоячиларга теккан тўп майдонн  тарк этди. Бурчак тўпидан фойдалана олишмади.  


39.
Патрис Эврага қарши жуда қўпол ўйналди. Сариқ карточкага тортадиган вазиятда ҳатто жарима тўпи ҳам белгиланмади. Ҳакамлар қаёққа қараётганди? 

37. Роббен ўзи зарба йўллаш учун қулай вазият қидирди. Тополмагач Кроосга уўзатди тўпни. Унинг зарбаси дарвозадан анча юқорига кетди.

35.
Бавария 207та пас бериб улгурибди, дарвоқе.

32.
Ака-ука Кличколарнинг бокс жангларини эслатяпти ўйин. Шиддат, тезлик, важоҳат, қизиққонлик йўқ. Шунчаки битта аниқ зарба билан ҳаммасини ҳал қилиш учун пайт кутилади. Ўша пайт келади ва ба-бах!... 

29.
Кечаги ўйинлардек шиддат кутган бўлсангиз — Пеп Гвардиолани танимас экансиз.  

28.
Ўйиндан ташқари ҳолатга тушиш навбати  Эврага етибди.

27.
Видичга сариқ карточка. Манжукични бошига қўли билан уриб юборгани учун. 

26. Барсалашган Баварияда энг барсалашмаган футболчилардан бири — Рибери узоқ масофадан де Хеа дарвозаси томон зарба бериб кўрди. Аниқ бўлмади. Аниқ бўлганда ҳам давид бемалол қайтарарди.

25.
Уэлбек буцисини алмаштириш учун майдон ташқарисига чиққанди. Ўйинга қайтишга узоқ вақт рухсат беришмади. Асабийлашди йигит.

22.
Алабанинг осмонларга йўллаган тўпи ҳақида ҳам ёзиб қўяй. Бошқачаси ҳозирча йўқ-ку барибир.

20.
Тўп билан "Бавария" кўпроқ муомала қиляпти. МЮ ҳисобга олинмаган голни киритди. Кам олдинга ўтса ҳам хавфли чиқяпти. Дежавю.

18.
Боатенг Уэлбекни "Алянц Арена" майсаси билан таништирб қўйишни истади. шекилли, тўпга қўшиб уни оёқига тепди. Биринчи тўпни тепгани учун жарима берилмади. 

15. 
Ойойой! МЮ тўпни дарвоза тўрига жойлагандан кейин ҳакам хуштаги чалинди. Фақат у майдон марказини кўрсатмаётган эди. Ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. Ҳисоб ўша--ўша. Валенсиянинг голи — гол эмас.

12.
Роббен ўнг қанотдан шерикларига тўпни узатди. Юнайтед ҳимоячилари тўпни унинг ўзига қайтаришди. Арьен ўз услубида тўпни чап оёғиа тўғрилаб олиб узоқ бурчакни нишонга олди. Ноаниқ чиқди. "Зато" чиройли.

10.
Пас-пас-пас-пас, кейин яна пас-пас-пас-пас-пас. Тўп олдирилди. Бавария ҳужуми эди бу.  Ҳужум деб аталса агар.

06.
МЮ илк бор рақиб жарима майдонига ўтди. РУУНИИИ! Жуда қулай вазиятга чиқди! Зарба беришни эса чўзиб юборди. Ўзига ўхшамади. Йўқ, Рунига ўхшамади бу вазиятда у.

05.
Яна бир бурсак тўпини Кроос амалга оширди. Ерлатиб шерикларига йўлланди. Зарбага ҳимоячилар тўсқинлик қилишди. 

02.
Ўйин ибтмидоси аввалгисидан фарқ қилмаяпти. Тўп билан "Бавария". Биринчи бурчак тўпи амалга оширилди ва МЮ томонидан қайтарилди. Бугун шундай вазиятларни такрор ва такрор кўрамиз-ов!

01. Бошшладииик!


— "Бавария"да Маринес, Швайнштайгерлар дисквалификация сабаб ўйнамайди. Данте эса бу балодан ҳалос бўлиб, сафга қайтган. Таркиблар борасида айтишим шарт бўлган жиҳатларни таъкидлаб ўтдим. Энди ўйинга ҳаммаси тайёр!

— Энг кутилмаган қарор: Рио ўрнига Смоллинг майдонда. Фердинанд аввалги баҳсни юқори савияда ўтказганди. Жароҳати ҳам йўқ. Нега тушмагани Мойесга аён. Эвра эса дисквалификациясидан қутилиб сафга қайтган.

— Майдонга тушмаслик хавфи билан МЮ мухлисларини ҳавотирга солган Уэйн таркибда. Майдонга тушиш хавфи билан "Юнайтед" мухлисларини ҳавотирга солган Феллайни Мюнхенга ташриф буюрмаган.

—  Таркиблар, таркиблар! Нақадар жанговор улар! нақдар юлдузли улар! Ҳар икки мураббий ҳам фойдаланиш имконига эга бўлган футболчилари орасидан энг кучлисини, энг ҳужумкорларини майдонга туширган.

— Амалдаги Европа чепмпиони, айни вақтда жаҳоннинг энг кучли жамоаси, ўзининг сўнгги 20 йилликдаги энг ёмон мавсумини ўтказаётган инглиз клубини "Алянц Арена"да меҳмон қилади. Ушбу меҳмондорчиликда сизнинг шарҳловчингиз сифатида хизматда бўлишдан бахтиёр бўлган Аброр Қодиров барчангизга хайрли, футболли оқшом тилайди! Ассалуому алайкум!

— Бошқа жим туриб бўлмайди. Баъзан жимжмтлик қулоқни қоматга келтиради. Сукут ҳар доим ҳам ўринли бўлавермайди. Ҳозир шундай ҳолат. Буюк бир жанг бўсағасидамиз. Сиз-у, биз! "Бавария" - "Манчестер Юнайтед". Ҳаддан зиёд приципиал рақиблар!

ЕЧЛ. 1/4 финал.

"Бавария" - "Манчестер Юнайтед"

"Бавария":
Нойер; Данте, Боатенг, Алаба, Лам; Кросс, Рибери, Роббен, Гёце, Мюллер, Манжукич

"Манчестер Юнайтед":  Де Хеа, Жонс, Смоллинг, Видич, Эвра; Флетчер, Кэррик Валенсия, Кагава; Руни, Уэлбек

- Жавоб баҳси Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.

- Манчестерда бўлиб ўтган биринчи ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилганди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика