"Бавария" Левандовскининг нархини оширди
13 июл 2022 23:14
Новости
"Бавария" Левандовскининг нархини оширди
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски учун тўлов суммасини кўпайтирди.
"Bild" хабарига кўра, Мюнхен клуби ҳужумчининг кетишидан 50 миллион евро ишлаб олмоқчи, шунингдек, клуб яна 10 миллион еврони бонуслар тарзида талаб қилади.
Олдинроқ "Барселона" "Бавария" сўраган 50 миллион еврони тўлашга тайёрлигини билдирган, аммо бонус пуллари клубга ортиқча юк бўлиши мумкинлигини маълум қилган.
33 ёшли ҳужумчи май ойидаги интервьюси орқали "Бавария"дан кетаётганини маълум қилганди. Аммо Германия клуби уни ҳали қўйиб юбормоқчи эмас.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии