RU

Последние новости

21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида "Анкарагюжю"ни қабул қилмоқда, Алиқулов илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  1 20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  0 20:30АПЛ. Чемпионликка даъвогар "Ман Сити" "Ноттингем Форест" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  2 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  13 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  77 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  61 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  49 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  17

"Бавария" Левандовски учун қўшимча пул олади Новости

"Бавария" Левандовски учун қўшимча пул олади

ОАВ тафсилотларни ошкор қилди.

Роберт Левандовски "Барселона"га ўтгандан сўнг ўзининг формаси билан ҳайратда қолдирмоқда. "Mundo Deportivo" нашрининг хабар беришича, польшаликнинг ажойиб ўйини Каталония клубининг харажатларига таъсир қилди.

Ўтган ёзда Левандовски юқори даражадаги ўтиш қаҳрамонига айланди. Узоқ давом этган музокаралардан сўнг "Барселона" "Бавария" футболчиси учун 45 миллион евро + 5 миллион евро тўлашга рози бўлди.

Иккала клуб ҳам бонус тафсилотларини расман эълон қилмаган. Бироқ Каталония матбуоти улар Левандовскининг ютуқларига боғлиқлигини ёзмоқда.

Польшалик ҳужумчи камида 25 та гол урган ҳар бир мавсум учун "Барселона" "Бавария"га 1,25 миллион евро тўлайди. Бу шарт 2026 йилгача амал қилади.

"Mundo Deportivo"нинг қайд этишича, "Бавария" тез орада биринчи бонус тўловини олиши керак. Левандовски жорий мавсум "Барселона" сафида 23 та гол уришга улгурди. Яна иккита голдан сўнг каталонияликлар "Бавария"га 1,25 миллион евро ўтказишлари керак бўлади.

Левандовски 23 та голдан 14 тасини Испания чемпионатида урган. 34 ёшли футболчи тўп киритиш бўйича Ла Лигада пешқадам бўлиб, Хоселудан 3 та гол олдинга ўтиб кетган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика