"Бавария" — электромобилларни бошқаришга ўтган биринчи клуб
19 сен 2020 22:40
Новости
"Бавария" — электромобилларни бошқаришга ўтган биринчи клуб
Бугун Мюнхен клуби футболчилари ўз янги машиналари – Audi E-Tron'ни қабул қилиб олишди.
Эсингизда бўлса, январь ойида "Бавария" ва Audi ўз ҳамкорлик шартномаларини 2029 йилга қадар узайтиришганди.
Бугун 19 та электромобил тантанали равишда ўйинчиларга тақдим этилди.
Бош мураббий Ханс-Дитер Флик ва Мануэль Нойер бошчилигидаги жамоа аъзолари Мюнхен аэропортидаги Audi полигонида ўз машиналарини синовдан ўтказиб олишди.
Комментарии