RU

Последние новости

19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  0 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  1 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  0 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  12 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  8 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7

"Боруссия" аниқ зарба бермаган ўйинда "Бавария" рақибини йирик ҳисобда тор-мор этди Новости

"Боруссия" аниқ зарба бермаган ўйинда "Бавария" рақибини йирик ҳисобда тор-мор этди

Бундеслиганинг 11-тури доирасидаги "Бавария" ва Дортмунднинг "Боруссия" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

"Бавария" - "Боруссия Д" 4:0

Голлар: Роберт Левандовски (17, 76), Серж Гнабри (47), Матс Хуммельс (80, автогол).

"Альянц-Арена"

"Бавария ": Нойер, Киммих, Алаба, Павар, Горетцка (Алькантара), Мартинес, Гнабри (Коутиньо), Дэвис, Коман (Перишич), Левандовски, Мюллер.

"Боруссия Д": Бюрки, Хакими, Аканжи, Хуммельс, Шульц, Гетце (Ройс), Вайгль (Алькасер), Брандт, Витцель, Азар, Санчо (Геррейру).


Бавария

Роберт Левандовский - 17', Серж Гнабри - 47', Роберт Левандовский - 76', Матс Хуммельс - 80'

Бундеслига . Тур 11

09/11/2019, 21:30

0
:
4
Завершен

Боруссия Д

Стадион: Allianz Arena, 75000 зрителей

Главный судья: Felix Zwayer

45'
90'
17'  Роберт Левандовский
17'  Бенжамен Павар
47'  Серж Гнабри
47'  Томас Мюллер
67'  Кингсли Коман
70'  Серж Гнабри (Филиппе Коутиньо)
72'  Леон Горецка (Тиаго Алькантара)
75'  Кингсли Коман (Иван Перишич)
76'  Роберт Левандовский
76'  Томас Мюллер
80'  Матс Хуммельс
90'  Йозуа Киммих
36'  Джейдон Санчо (Рафаэл Геррейру)
61'  Юлиан Вайгль (Пако Алькасер)
61'  Марио Гетце (Марко Ройс)
63'  Марко Ройс


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ.

90. Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан 2 дақиқа қўшиб берилди.

88. Хавфли вазият! Жарима майдончасига яқин ташлаб берилган тўпга Иван Перишич тўхтатмасдан зарба берди, бироз ноаниқ.

84. Ҳа, "Бавария" 4-голдан сўнг ҳам ҳужумлар қилишни тўхтатмаяпти. "Боруссия" эса бугунги ўйинда шунчаки "даҳшатли" ўйин намойиш қилмоқда.

80. ГОООООООООЛ!! Перишичнинг дарвоза яқинига узатган тўпини Хуммельс ўз дарвозасига буриб юборди.

76. ГООООООООЛЛЛЛ! Роберт Левандовски жарима майдончаси ичида Бюрки ожиз қолдирди. Мюллерда ассист.

76. "Бавария" 5 дақиқа ичида 3-ўзгаришни ҳам амалга оширилди. Перишич Куманни алмаштирди.

72. "Бавария"да яна бир ўзгариш. Майдонга Тиаго Алькантара туширилди, у Леон Горецкани алмаштирди.

70. "Бавария" таркибида ўзгариш. Филиппе Коутиньо ўйинда фаол ҳаракат қилган Серж Гнабрини алмаштирди.

69. Дортмундликлар ҳам ҳужум уюштиришди. Жарима майдончаси ичига узатилган тўпга Алькасер бирозгина улгурмади.

67. Яна бир сариқ карточка. Ҳакамга эътирози сабаб Куман ҳакам томонидан "сийланди".

63. Ўйиндаги илк сариқ карточка ҳозиргина майдонга тушган Марко Ройсга қўпол ҳаракати учун кўрсатилди.

61. Дортмундликлар таркибида икки ўзгариш: Гётце - Ройс, Вайгль - Алькасер.

59. Ухх! Левандовски ҳисобни йирик кўринишга олиб келиши мумкин эди, аммо унинг жарима майдончаси ичида берган зарбасига аниқлик етишмади.

58. Деярли бир соат ортда қолди. Меҳмонлар зарба бериш тугул ҳужум ҳам уюштира олишмаяпти. Тўлақонли устунлик "Бавария"да.

- Гнабри ҳам бу мавсумни юқори савияда ўтказмоқда.

52. Хавфли вазият! Ҳисоб йирик кўриниш олиши мумкин эди. Куманнинг жарима майдончаси ичига ташлаб берган тўпига Гнабрининг оёғи етмай қолди.

49. ГОООЛ! Гнабрининг голи тоза эканлигини VAR ҳам тасдиқлади.

48. VARга қулоқ тутамиз.

47. ГОООООООЛ!! Ана холос. Бу сафар ҳам ҳакам оффсайд бўлганини эътироф этмоқда. Серж Гнарби бу сафар дарвозани ишғол этган эди.

46. Иккинчи бўлимга старт берувчи ҳуштак янгради.

- Биринчи бўлимдан олинган суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

ТАНАФФУС

46. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 1 дақиқа қўшиб берилди.

43. "Бавария" ўйинни назорат қилмоқда. Меҳмонлар эса ҳеч нима қила олишмаяпти. "Қизиллар" ҳозирча 6та зарба беришди, улардан 2таси дарвоза томон аниқ борди.

38. ГОООООООЛ!!! Йўқ, йўқ, Гнабри ўйиндан ташқари ҳолатда эди. Лайнсменлар вазиятни тўғри баҳолай олишди.

36. Меҳмонлар таркибида кутилмаган ўзгариш. "Боруссия" бош мураббийи Люсьен Фавр Жейдон Санчонинг ўрнига Геррейруни туширди.

- Гол урилган вазиятда "Боруссия" ҳимоячилари яққол хатога йўл қўйишди.

33. Эслатиб ўтамиз, "Боруссия" ҳали ўйинда рақиб дарвозаси томон зарба бермади.

27. "Бавария" "ҳужумлар ёмғири"ни уюштирмоқда. "Боруссия" эса ҳозирда ҳақиқатдан ҳам иккинчи рақам бўлиб ўйнамоқда.

25. Польшалик ҳужумчини бу мавсумда умуман тўхтатиб бўлмаяпти. Левандовски ҳозирда 14та гол урган ҳолда Бундеслига тўпурарлари жадвалини бошқармоқда.

21. "Бавария" голга қадар тахминан 8 дақиқа меҳмонларга ўйнаш қўйиб берди, аммо шундан сўнг "Бавария" ҳужумга ташланди ва шу заҳотиёқ ҳисобда олдинга чиқиб олди.

17. ГООООООООЛЛЛ! Жарима майдончаси ичига оширилган тўпни "Бавария" тўпурари Роберт Левандовски Бюрки дарвозасига жойлаб қўйди. Меҳмонлар ҳимоячилари бу вазиятда жуда ҳам бўш ҳаракат қилишди.

14. Бундеслиганинг онлайн жадвалига қарайдиган бўлсак, Дортмунд клуби 3-ўринда, мезбонлар эса 5-ўринда жойлашганини кўришимиз мумкин. Орадага фарқ эса атиги 1 очкони ташкил этмоқда.

9. Ҳозирча дарвозалар томон зарба берилмади. Ўйин темпи ёмон эмас, аммо жамоалар ҳимояда ҳам ишончли ўйнашга ҳаракат қилишмоқда.

5. Кутилганидек ўйин старти юқори нотада бошланди. Ҳар икки жамоа, айниқса "Бавария" ўйиннинг илк дақиқалариданоқ устунликни ўз қўлига олишга ҳаракат қилмоқда.

1. Илк дақиқаларданоқ хавфли вазият юзага келди. "Бавария" ҳужумчиси дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, аммо меҳмонлар посбони Бюрки тўпга биринчи бўлиб чиқди ва хавфни бартараф этди.

1. Ўйин бошланди!

- Ассалому алайкум "Championat.asia" кузатувчилари. Бироздан сўнг бошланадиган Германия "Эл Класико"си, яъни "Дер Класикер"ни сизлар билан биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика