RU

Последние новости

14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  13 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  1 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   2 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   6 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   1 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  5 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  3 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  6 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  10 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  21 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2

"Бавария" - "Барселона" 3:2. Каталонияликлар финалда Новости

"Бавария" - "Барселона" 3:2. Каталонияликлар финалда

"Бавария" ва "Барселона" ўртасидаги УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боришингиз мумкин.

"Бавария" - "Барселона" 3:2

Голлар: Бенатиа 7, Неймар 15, 29, Левандовски 59, Мюллер 74.

23:45, Мюнхен, "Альянс арена" 

Бош ҳакам: Марк Клаттенбург (Анг)

Қанотларда: Саймон Бэк, Жэк Коллин

Дарвозалар ортида: Энтони Тэйлор, Андре Маринер (Анг)

Тўртинчи ҳакам: Стюарт Барт (Анг)

"Бавария": Нойер, Алонсо, Бенатиа, Тьяго Алькантара, Левандовски, Рафинья, Боатенг, Бернат, Лам, Мюллер, Швайнштайгер.

Захира: Рейна, Данте, Мартинес, Писарро, Гаудино, Гётце, Роде, Визер.

"Барселона": тер Штеген, Алвес, Пике, Маскерано, Альба, Ракитич, Бускетс, Иньеста, Месси, Суарес (Педро 46), Неймар. 

Захира: Браво, Матьё, Бартра, Адриано, Хави, Рафинья.




90+3. УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ. "Барселона" финалда! 


90+2. Неймар ўзи дарвозага зарба бермай, тўпни Мессига оширди. Лео тўпга улгурмади. Гол содир бўлгани йўқ.


90+1. Гётце зарба беришга улгурмади. Орқароқда келаётган "Барселона" ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.


90. Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.


89. "Барселона" бутун жамоаси билан ҳимояга ётиб олди.


      Ўзгариш. Мюллер ўрнига Гётце.

87. Ўзгариш. Швайнштайгер ўрнига Хави Мартинес.


84. ЗОРРРОО! Ниқобли Роберт Левандовски тер Штеген дарвозасига чиройли зарба беришга уриниб кўрди. Бироз ноаниқ.


83. Нойер ҳар доимгидай рақиб ҳужумчилари билан ҳазиллашяпти.


82. "Бавария"нинг қарши ҳужум ноаниқ оширма билан якунланди.


81. Хаби Алонсо майдон марказида Педрони йиқитди. Сариқ карточка.


78. Зорро "Барселона" дарвозасини нишонга олишга ҳаракат қиляпти, лекин рақиблар ҳимоячилари бир амаллаб ҳужумларни бартараф этишяпти.


77. Неймар тўпни аутга тепиб юбораётганда Гвардиолани нишонга олишига бир баҳия қолди. 


75. Учрашув якунланишига 15 дақиқа қолди. Эсингиздами дейишга ҳожат йўқ, сиз камбэкларнинг жуда дахшатлиларига гувоҳ бўлганингизга ишончим комил. Бугун ҳам бунинг учун етарлича вақт бор.


74. ГООООЛ!!!!!! МЮЛЛЕРРР!!!!!!!! Томас Мюллер ўз жамоасининг комбинацион ҳужумини чиройли зарбаси билан якунлади. 


72. Луис Энрике ҳимояни кучайтиришга қарор қилди.


71. Ўзгариш. Ракитич ўрнига Жереми Матье.


68. Ўзгариш. Лам ўрнига Роде.


66. Тўпга эгалик қилиш бўйича натижа бир хил. 50-50. Аммо тўп оширишлари бўйича "Бавария" олдинда.


64. Ракитич майдон марказида "Зорро"ни йиқитди ва сариқ карточка олди.


62. "Бавария" энди очилмайдиган кўринади. Гвардиола танаффусда шогирдларига керакли кўрсатмаларни берган шекилли.


59. ГООООЛЛЛ!!!! ЛЕВАНДОВСКИ!!! Роберт жарима майдончаси чизиғи устида бир ҳаракат билан Маскеранони ортда қолдирди ва дарвозага аниқ зарба берди. Ҳисоб тенглашди, аммо икки ўйин бўйича 2:5


57. Неймар  "арабча" ўйин намойиш етяпти. 


54. "Бавария" таваккал қилмасдан, ҳужум қилиш учун имкон қидиряпти. 


49. Швайнштайгер рақиб жарима майдончасида тўпни ўзига тўғирлай олмади ва тўпсиз қолди.


48. "Бавария" тўпга эгалик қилиб, ҳужумга ўтиш учун имконият қидиряпти.


 Мюллер илк дақиқалардан бузмаган қоидаси учун ҳакамга эътироз билдирди.

Иккинчи бўлим бошланди.

45. Ўзгариш. Суарес ўринга майдонга Педро тушди.


- Эътиборни яна майдонга қаратамиз. Футболчилар қайтишмоқда. "Барселона"да Педро майдонга тушиши кутилмоқда.




Танаффус. Биринчи бўлим якунланди ва биз ҳам сиз билан бироз дам оламиз.


45+2. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.


Алонсо тўпни рақиб жарима майдончаси ичига ташлаб берди, Бенатиа эса бош билан дарвозага зарба берди. Ноаниқ.

45. Каталонияликлар дарвозаси яқинида қоида бузилди. Хаби Алонсо стандартни амалга оширмоқчи.


42. "Барселона"нинг чиройли қарши ҳужуми голсиз якунланди. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.


40. ТЕРРРРРР ШТЕГЕННННН!!!! ДАРВОЗАБОН НИМАЛАР ҚИЛЯПТИ!!!! Левандовски дарвозадан 7 метр узоқликда зарба берди. Тер Штеген эса бир қўли билан тўпни тўсди. Аммо тўп аста-секин дарвозага кириб бораётган эди. Посбон ўзини йўқотиб қўймай, бу сафар ҳам жамоасин қутқарди.


38. ШВАЙНИИИ!!! Басти бош билан дарвозага зарба берди, аммо яна тер Штеген "Барселона"ни иккинчи голдан қутқариб қолди.


36. "Барселона" триоси бугун хоҳлаганини қиляпти. Кузатамиз, яна нималар бўлар экан.


35. "Бавария" кетма-кет ҳужумлар уюштиряпти, аммо меҳмонлар гол уриш учун имконият бермаяпти. Биринчи голдан туғри хулоса чиқаришган кўринади.


33. Суарес жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. Пенальти йўқ. Месси икки футболчини алдаб ўтди, аммо рақиб футболчилари Леони тўхтатиб қолди.


29. ГООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!! НЕЙМАРРРРР!!!!!!! Суарес яна асссистент ! Месси майдон марказида иккинчи қаватда тўпни Суаресга ташлаб берди. Луис дарвозабон билан бирга бир чиқиб зарба беришнинг ўрнига тўпни яна Неймарга ташлаб берди. Бразилиялик эса адашгани йўқ. Неймар немислардан ўч оляпти!


28. МЕССИ!!!! Лео ҳам тўпни қабул қилиши билан пастлатиб зарба берди ва Нойердан сейв!!!


27. ЗАРБААА!!! ЛЕВАНДОВСКИ!!! Левандовски тўпни ўзига тўғирлаб ерлатиб зарба берди. Аммо кучсиз зарбани тер Штеген эгаллаб олди.


24. Суареснинг қулай оширмаси Неймар учун совға бўлди.



23. Биринчи голда Бускетс Бенатиага имкониятни бой берган экан.



22. Учрашув бошланишидан олдин қуйидаги манзара гувоҳи бўлдик ва ушбу мозайкада "Битта шаҳар, ягона орзу" сўзлари ёзилган эди.



20. Бугун ҳеч ким ухламайди. Барча ўз севимлилари учун мухлислик қилади.


19. МЮЛЛЕРРРРР!!!!! Лам ўнг қанотда тўпни жарима майдончасига ташлаб берди. Мюллер эса иккинчи қаватда рақибидан устун келди, аммо дарвозабон тер Штеген иккинчи гол бўлишига йўл қўймади.


17. "Бавария"нинг стандарти пайтида қоида бузилди. Тўпни меҳмонлар ўйинга киритади.


15. ГООООЛЛЛ!!!!! НЕЙМАРРРР!!!!! Ҳисоб тенглашди. Биринчи 15 дақиқа ичида 2та гол қойил! Суарес бирга-бир вазиятда дарвозага зарба бермай, ёнида янада яхши вазиятга чиқиб бораётган Неймарга тўпни оширди. Бразилиялик эса зарбада адашмади.


12. Роберт Левандовски рақиб жарима майдончаси ичида бир лаҳза нима қилишни билмай тўхтаб қолди ва тўпдан айрилди.


Мухлислар "Бавария" ҳақида қўшиқ куйлашни бошлади



9. Иккала жамоа мураббийлари ўринларидан туриб кўрсатмалар беришни бошлади. 


7. "Бавария" бошлади. Ўзингиздан кўринг испанлар. ГООООЛЛЛ!!!!!!! Бенатиа бурчакдан етказиб берилган тўпни дарвозага йўллади. Қойил мана сизга НЕМИС МАШИНАСИ!!!


6. ЗАРБАА!!! УЙҒОНАМИЗ!!! ҚАРШИ ҲУЖУМЛАР БОШЛАНДИ!!! Мюллер чап қанотда тўпни Ламга оширди ва Ламнинг хавфли зарбаси йўлига рақиб футболчиси тўғқанов бўлди!


5. ЗАРБААА!!! НОЙЕРРР!!!!!! Иван Ракитич дарвозабон билан бирга-бир чиқди ва Мануэль Нойер туфайли "Бавария" ҳозирча гол ўтказиб юбормади


2. Эслатиб ўтамиз, Хосеп Гвардиола бу учрашувда ҳам Каталониядаги таркибни майдонга туширди.


1. Хуштак чалинди ва ўйин бошланди. ОЛҒА!


- Ҳакам танга ташлади ва ким учрашувни бошлаши аниқ бўлди.


- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Стадионда муҳит жуда ажойиб. Чемпионлар лигаси мадҳияси янграмоқда.


- Яна бир бор ассалому алайкум. Тун ярмидан оққанда сайтимиз трансляция студияси (Мирзаҳаким Тўхтамирзаев) барчангизни "Бавария" ва "Барселона" ўртасидаги УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашувига таклиф қиламиз.








Учрашув бош ҳаками Марк Клаттенбург



"Насаф" дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков ушбу ўйин ҳақида фикр билдирди:

- Барчага хайрли кеч. Бугун ўтгана ўйин каби етакчиларсиз "Бавария"га қийин бўлади. Аммо Гвардиола жуда ақлли мураббий ва "Барселона"га сюрприз тайёрлаб қўган бўлиши мумкин. Аммо Роналду ҳозир яхши формада, қизиқ ўйин бўлиши аниқ....

- Узр Роналду ва унинг жамоаси эртага ўйнайди...

- Кечирасиз ҳаёлим "Реал"га кетиб қолди. Месси ва унинг жамоаси яхши ҳолатда демоқчи эдим. "Бавария" 3та ва ундан ортиқ гол уриши керак, мюнхенликларга қийин бўлиши аниқ. Бироз олдин "Реал" ҳақида мақола ўқиган эдим, шу сабаб Роналду деб юбордим.

Ушбу интервью хазил эмас ва ўйлаб топилгани йўқ. Мутахассиснинг фикрлари учун миннатдорчилик билдирамиз.


- Расмий қайднома







- Аста-секин майдон тўлиб бормоқда








- Иккала жамоа футболчилари майдонда чигал ёзди машқларини бажаришяпти.


- Оператор ва сураткашлар жамоаларнинг кийиниш хонасини суратга олишяпти.






- Ҳозиргина "Бавария"нинг бошланғич таркиби маълум бўлди. Ўйинни асосий таркибда бошлайдиган футболчилар билан пастроқда танишиб олишингиз мумкин.


- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Таҳминан бир ярим соатдан сўнг "Бавария" ва "Барселона" ўртасидаги Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашуви бошланади. Каталонияликлар ушбу босқичнинг биринчи ўйинида мюнхенликларни 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.




Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика