Батистута: «Месси жаҳлимни чиқарганди...»
12 ноя 2017 23:41
Новости
Батистута: «Месси жаҳлимни чиқарганди...»
Аргентина терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Габриэль Батистута Лионель Месси унинг гол уриш борасидаги рекордини янгилаганидан хафа бўлган экан.
«Бу менинг жаҳлимни чиқарганди. Озгина эмас, анчагина ғазаблангандим. Рекорд менга тегишли эди. Бу катта нарса эди.
Мен рекорд қайд этганимда бутун дунёда шу хабар айланганди.
Менда 54та гол бор эди, Мессида ҳозир… Қанчалигини билмайман, аммо мендан кўп. Якунда у мендан икки баравар кўпроқ гол уради», — дейди Батистута.
Батистута терма жамадаги 77та ўйинда 54та гол урганди. 2016 йил ёзида Месси ушбу рекордни янгилаган эди. У терма жамоада 123та ўйин ўтказиб 61та гол урган.
Комментарии