RU

Последние новости

14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  3 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  1 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  21 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  4 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  5 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  27

Бастиан Швайнштайгер Харри Кейнга маслаҳат берди Новости

Бастиан Швайнштайгер Харри Кейнга маслаҳат берди

"Бавария"нинг собиқ футболчиси Бастиан Швайнштайгер Мюнхен клуби жиддий қизиқиш билдираётган Харри Кейнга маслаҳат берди.

"У ҳатто юз тузилиши ҳамда сочларининг ранги билан ҳам немисларга ўхшайди. Ҳа, унинг Германияга кўчиб ўтишини яхши иш деб ҳисоблайман.

У аввало ўзига савол бериши керак: мен совринлар ютишни истайманми? Масалан, Европа чемпионлар лигаси. Харри ўз оиласи ва дўстлари ёнида кўпроқ бўлишини исташини тушуниб турибман, бу унинг учун энг яхши жой. 

Аммо хориж чемпионатларида ўйнаш ҳам футболчига катта тажриба беради. Масалан, мен "Манчестер Юнайтед"да ўзим ва фаолиятим учун катта тажриба олганман. Албатта, бу ерда топ-клуб ҳамда яхши мураббий бор эди. Кўп нарсалардан ўзим учун фойда олгандим", - деди Бастиан.

Олдинроқ маълум қилинганидек, Харрига "Бавария" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ўз навбатида яхши сумма бўлса, "Тоттенхэм" ҳам форвардини сотишга қаршилик билдирмаяпти.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика