Бартез ПСЖнинг мағлубияти ҳақида: "Рақибни ҳурмат қилмасанг шундай бўлади"
07 мар 2019 15:08
Новости
Бартез ПСЖнинг мағлубияти ҳақида: "Рақибни ҳурмат қилмасанг шундай бўлади"
"Манчестер Юнайтед" собиқ посбони Фабьен Бартез Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйинидан сўнг ПСЖ футболчиларини танқид қилди.
"Қизил иблислар" Париж клубини 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, рақибини турнирдан чиқариб юборди.
"Қандай ҳурматсизлик. Футболни ва рақибни ҳурмат қилмасанг шундай бўлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам рақибга бўлган ҳурматни сақлаш лозим. Агар ўйинни таҳлил қиладиган бўлсак, ПСЖ кучлироқ эди. Улар биринчи баҳсда нималарга қодирлигини кўрсатишди.
Париж клуби футболчилари эътиборсизлик қилишди. Бундай баҳсларда камроқ хато қилган жамоа муваффақиятга эришади. Ким ўйнаши муҳим эмас. ПСЖ хатоларидан хулоса чиқармаяпти. Бундай пайтларда клуб тарихи қанчалик муҳимлиги билиниб қолади. ПСЖ бу ўйинда топ-клуб эканлигини исботлай олмади" - дейди Бартез.
Комментарии