"Барселона"нинг умидли ҳимоячиси Италияга йўл олиши мумкин
10 дек 2019 22:34
Новости
"Барселона"нинг умидли ҳимоячиси Италияга йўл олиши мумкин
Бу ҳақида Испаниянинг Sport.es сайти маълум қилди.
Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо қишда А Серия вакили "Милан" жамоаси таркибига бориб қўшилиши мумкин. Умидли футболчига жамоанинг асосий таркибида ўрин йўқ, аммо "кўк-анорранглилар" Тодибонинг келажаги ёрқин бўлишига ишонишмоқда. Тодибонинг ўйин амалиёти камайиб кетмаслиги учун мавсум охирига қадар "Милан" клубига ижарага бериб юборилиши тахмин қилинмоқда.
Шунингдек, 19 ёшли футболчи учун даъвогарлар қаторида Туриннинг "Ювентус" клуби номи ҳам янграмоқда. Маълумотларга қараганда, "кекса синьора" келажакда ҳимоя марказида Маттейс Де Лигт ва Тодибо тандемини синаб кўрмоқчи.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии