"Барселона"нинг собиқ футболчиси жамоага қайтиши мумкин
07 июл 2019 23:00
Новости
"Барселона"нинг собиқ футболчиси жамоага қайтиши мумкин
ПСЖ билан шартномаси якунланганидан кейин эркин агент мақомига ўтган бразилиялик ҳимоячи Дани Алвеш фаолиятини яна «Барселона»да давом эттириши мумкин, дея хабар беради AS.
Агар, Нелсон Семеду жорий трансферлар ойнасида клубни тарк этадиган бўлса, у ҳолда каталонияликлар ўнг қанот ҳимоясини тўлдириш мақсадида Алвешнинг номзодини кўриб чиқишлари мумкин. Қайд этилишича, «кўк-анорранглилар» ундан захира футболчиси сифатида фойдаланишмоқчи.
Аввалроқ, 36 ёшли футболчи билан «Интер» қизиқаётгани, лекин, футболчининг ўзи «Барса»га қайтмоқчи эканлиги ҳақида маълум қилгандик.
Комментарии