"Барселона"га Пикенинг ўзини тутиши ёқмаяпти
08 сен 2018 14:14
Новости
"Барселона"га Пикенинг ўзини тутиши ёқмаяпти
"Барселона" раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Херард Пике билан суҳбат ўтказмоқчи.
Раҳбариятнинг фикрича, футболчининг сўнгги вақтлардаги кўплаб ҳаракатлари "Барселона" имижига зарар келтирмоқда. Масалан, Пике ижтимоий тармоқларда "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн ўз жамоасида қолиши ҳақидаги фикри клубга ёқмади. Шлемсиз электровелосипед ҳайдаш ва ҳужжатлари бўлмай туриб машина бошқариш каби воқеалар "Барселона" амалдорларини ғазаблантирди. Бундан ташқари, Пикенинг жамоа собиқ ҳужумчиси, ҳозирда ПСЖ шарафини ҳимоя қилаётган Неймар билан яқинлиги кўк-анорранглиларга ёқмади.
"Барселона" яқин ҳафталар ичида Пике билан суҳбат ўтказиши кутилмоқда.
Комментарии