"Барселона"га Гризманн керак эмас
18 мар 2019 14:41
Новости
"Барселона"га Гризманн керак эмас
"Барселона" жорий мавсум охирида ҳужумчи Антуан Гризманни харид қилишга уринмайди.
Каталонияликларнинг асосий мақсади - 32 ёшли Луис Суаресга ўринбосар топиш. Marca нашрининг фикрича, кўк-анорранглиларга Лука Йович ("Айнтрахт"), Тимо Вернер ("Лейпциг") ёки Макси Гомес ("Сельта") мос тушади.
Гризманнинг ўтган йилдаги рад жавоби ҳам "Барселона" учун футболчини таклиф қилмасликка яна бир сабаб. Франциялик ЖЧ-2018 пайтида Каталония клуби таклифига "йўқ" деган эди.
Бу воқеадан сўнг "Барселона" футболчилари, айниқса Пике Гризманни жамоада кўрмоқчи эмас.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии