"Барселона"да 9 нафар соғлом футболчи бор, улардан икки нафари дарвозабон
30 дек 2021 17:28
Новости
"Барселона"да 9 нафар соғлом футболчи бор, улардан икки нафари дарвозабон
"Барселона"даги коронавирус ҳолати жуда жиддий ҳолатда.
Олдинроқ хабар берилганидек, жамоанинг 10 нафар футболчилари - Филиппе Коутиньо, Сержиньо Дест, Абде Эззальзули, Жорди Альба, Дани Алвес, Клеман Лангле, Самюэль Умтити, Алекс Бальде, Усмон Дембеле ва Гави коронавирусга чалинган. Айни дамда асосий таркибнинг 9 нафар футболчилари - Марк-Андре тер Стеген, Нето, Оскар Мингеса, Эрик Гарсия, Жерар Пике, Рональд Араухо, Френки де Йонг, Рики Пуч ва Люк де Йонг ўйинлар учун соғлом ҳолатда.
"Барселона"нинг навбатдаги баҳси 2 январь куни "Мальорка"га қарши ўтади. Ўйин қайдномасида эса камида 13 нафар футболчи бўлиши керак.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии